"Барселона" президенти Жоан Лапорта клубнинг бош мураббийи Ханс-Дитер Фликнинг келажаги ҳақида фикр билдирди. "Ханси Барселонани ҳис қилади ва севади. Биз ундан жуда мамнунмиз. Мураббийда характер ва сезгирлик бор.
У бу ерда ўз вақтини завқ билан ўтказаётгани, ҳатто босим остида ҳам, сезилиб турибди", - деди Лапорта Catalunya Ràdioга берган интервьюсида. Шунингдек, Лапорта немис мутахассиси билан амалдаги шартномани, муддати 2027 йил ёзида тугашига қарамай, узайтиришга умид билдирди. Читать дальше...