Добавить новость
ru24.net
World News
Сентябрь
2021

Хитой Афғонистонга 30 млн доллар миқдоридаги тезкор ёрдам юборади

0

Хитой Афғонистонга тезкор ёрдам сифатида озиқ-овқат маҳсулотлари, вакциналар, тиббий воситалар ва қишки товарларни тақдим этади. Ушбу мақсадлар учун 200 миллион юань — тахминан 30 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилган. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазири Ван И маълум қилди, деб ёзмоқда «Коммерсантъ».

«Хитой афғон халқининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб ушбу мамлакатга тезкорлик билан умумий қиймати 200 миллион юанни ташкил қиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари, қишки товарлар, вакциналар ва тиббиёт воситаларини тақдим этишга қарор қилди»,— деган Ван И Эрон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон ҳамда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари иштирок этган онлайн учрашувдаги нутқида.

Ван Ининг қўшимча қилишича, Хитой ҳукумати Афғонистонга одамлар ҳаётини яхшилаш бўйича лойиҳаларнинг амалга оширилишида кўмак беришга тайёр.

kommersant.ru




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса