Коронавирус қурбонлари сони 1140 нафардан ошди, пневмония қурбонлари сони 200 нафарга етди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги қайдича, кеча мамлакат бўйлаб 687 киши коронавирусга чалинган, вирус юқтириб олганларнинг умумий сони эса 163 минг 108 нафарни ташкил қилган.
Айни пайтда пайшанба куни Сурхондарё вилоятидан ташқари барча ҳудудларда 740 киши тузалиб, соғайганларнинг умумий сони 155 минг 114 нафарга етган.
ССВ ўтган кеча-кундузда яна 159 нафар кишида пневмония аниқлангани, 5 июлдан бери эса 25 минг 115 киши пневмонияга чалинганини маълум қилган. Булардан 18 минг 955 нафари соғайиб чиққан, 200 нафари эса вафот этган.