БМТ экспертлари Ўзбекистонда сув захираларидан фойдаланиш хавфли даражага етганидан огоҳлантиришди
Ҳисоботда Ўзбекистон билан бир қаторда Туркманистонда (144 фоиз) ҳам сувдан фойдаланиш ҳолати аянчли экани урғуланган.
Мутахассисларга кўра, бирор мамлакат ўзида мавжуд захирадан кўп сув ишлатаётган бўлса (яъни кўрсаткич 100 фоиздан ошса), бу хавфли тенденциядан даракдир.
БМТ экспертлари Тожикистон (62%), Арманистон (56%) ва Озарбайжонда (54%) “сув билан боғлиқ стресс”ни ўртача ўлароқ баҳолаганлар. Қирғизистон ва Қозоғистонда ҳам чучук сувдан фойдаланиш кўрсаткичи дунёдаги ўртача кўрсаткичдан (18,4 фоиз) юқори бўлиб, Қирғизистонда бу кўрсаткич 50 фоизни, Қозоғистонда эса 33 фоизни ташкил этади.
Постсовет ўлкаларидан Россия ва Грузия ўзининг чучук захираларининг 4 фоизидангина фойдаланади. Молдовада бу кўрсаткич 12 фоизга, Украинада эса 14 фоизга тенгдир.
Ҳисоботда чучук сув захираларидан фойдаланиш бўйича энг ёмон аҳвол Кувайтда (3850 фоиз), энг яхши вазият эса Конгода (0,03 фоиз) экани қайд этилган.
Ҳисобот муаллифларига кўра, 2015 йилдан 2018 йилгача дунё бўйлаб сувдан фойдаланиш бўйича самарадорлик кўрсаткичи 9 фоизга ошган.