Афғонистоннинг собиқ президенти Ашраф Ғани толибонларнинг мамлакатни босиб олишига қаршилик қилолмагани учун ўз халқидан кечирим сўради. Унинг айтишича, Кобулни тарк этиш ҳаётидаги энг қийин қарор бўлган. Бу ҳолатни ортиқча қон тўкмаслик билан изоҳлаган. «Қурол ишлатмасдан Кобулни ва унинг 6 миллионли аҳолисини қутқариш учун шундай қарорга келдим», дея унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Tolo News телеканали. Шунингдек, у ўзи билан давлат бюджетидаги миллионлаб долларларни олиб қочгани ҳақидаги хабарларни уйдирма деб атаган.