Бугун Гавҳар Зокирова таваллуд топган кун
Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Зокирова 1949 йили 10 сентябрда таваллуд топган. 1971 йилда Тошкент театр ва рассомчилик институтини тамомлаган. Жорий йилда устоз санъаткор Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 8 март байрами арафасида “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан мукофотланган. Бугун Гавҳар Зокирова 72 ёшни нишонламоқда.
Актриса ижоди давомида «Тўйлар муборак», “Тангалик болалар”, “Олмос камар”, «Темир эркак», «Шайтанат», «Бахт учун миллион» , “ Сарвиноз”, “Севинч”, “Кулба”, “Меҳмонхона” каби фильмларда ўзига хос ролларни ижро этган.