Добавить новость
ru24.net
World News
Сентябрь
2021

Ўзбекистонда талабаларни ижарага қўйганларни даромад солиғидан озод этиш режалаштирилмоқда — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0
Вазирлар Маҳкамаси 9 сентябрь куни «Республика олий таълим муассасаларида талабаларни турар жой билан қамраб олиш даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни қабул қилди. Қарорда талабалар турар жойларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қуриш ва бунга давлат бюджетидан субсидия ажратиш бўйича бир қатор янгиликлар белгиланди. Ҳуқуқшунос Хушнуд Худойбердиевнинг ёзишича, бундан ташқари, жисмоний шахсларнинг уй-жойларини талабаларга ижарага бериш фаолияти бўйича олган даромадларини солиқдан озод этиш юзасидан Солиқ кодексига ўзгартириш киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. Ижара шартномаларини соддалаштирилган рақамли имзосиз ҳисобга қўйишни таъминлайдиган электрон тизим ишга туширилади. Шунингдек, талабалар учун турар жой қидиришга ихтисослашган электрон платформа ишлаб чиқилади, талабалар турар жойи ва хусусий хонадонлардан ижарага турар жой қидиришнинг ишончли тизими йўлга қўйилади ҳамда доимий равишда янгилаб борилади. Республика бўйича 85 та ОТМга талабалар турар жойи қуриш учун қўшимча ер ажратилади, жами 228 та талабалар турар жойлари (жами 91 минг 200 ўринли) барпо этилади. Шундан ҳудудларда 2022 йили 47 та, 2023 йили 67 та, 2024 йили 62 та, 2025 йили 52 та талабалар турар жойлари қурилади.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Анна Блинкова

Блинкова вылетела во втором круге теннисного турнира в Румынии






Эксперты рассказали о туристических направлениях весной

В Москве планируется возвести 101 новый спортивный объект до 2027 года.

Археологи выразили серьезные опасения о судьбе древнего города Лабрис

США в первый раз с июня 2021 года подняли объемы импорта золота.