Добавить новость
ru24.net
World News
Сентябрь
2021

Шуҳрат Мақсудов: "Тўхтасиновнинг ўйинидан қониқмаганимда у заҳирада ўтирарди" — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0
Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Бунёдкор" — "Қўқон-1912" (2:1) учрашувидан кейин мезбонлар устози Шуҳрат Мақсудов ўз фикрларини билдирди. "Шундай шиддатли ўйин бўлишини кутгандик. Нафақат бу турда, барча турда шундай ўйинлар бўлмоқда. Мана шундай ўйинлар орқали ёш футболчилар келажакда Ўзбекистон терма жамоасига фойда келтиришади, деб ўйлайман. "Қўқон-1912" жамоасига кейинги ўйинларда омад тилайман ва Александр Мерзляковга тезроқ тузалиб кетишини тилайман. Бундан ташқари ўзимизнинг футболчимиз Фаррух Икромовга соғлик-саломатлик тилайман. Тез орада сафимизга қайтишини тилаб қоламан. Албатта, бугунги ўйин учун футболчиларимга ва клубимизнинг барча ходимларига катта раҳмат айтаман. Ишлаган ва меҳнат қилган одам хато қилади. Хато қилдик ва гол ўтказиб юбордик", - дейди Шуҳрат Мақсудов. — Ўйин давомида Тўхтасиновга 2-3 марта кескин эътироз билдирдингиз. Унинг ўйинидан қониқмадингизми? — Агар Нурилло Тўхтасиновнинг ўйинидан қониқмаганимда, у заҳира ўриндиғида ўтирган бўларди. Албатта қониқиш ҳосил қилдим. Бу футбол. Барча нарса ўйин давомида эҳтирос орқали чиқиб кетди", — дейди Шуҳрат Мақсудов.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Новак Джокович

Джокович: Алькарас хочет стать лучшим в истории






Пассажиры авиарейса Красноярск — Петербург провели 15 часов без еды из-за снегопада

Действующий президент Хорватии Миланович победил на выборах

В Подольске 4 молодые семьи получили сертификаты на покупку жилья

Замминистра образования Кубани начал угрожать волонтерам из-за «разведения паники»