ИИВ Тошкент вилоятида экстремистик фаолият билан шуғулланган 27 киши ушланганини иддао қилди
Мазкур шахслар “Хавфсиз ҳудуд” тезкор-профилактик тадбири доирасида ушланганини қайд этган ИИВ матбуот хизмати амалиёт Тошкент вилоят ИИББ, прокуратура ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида олиб борилганини маълум қилган.
“Ҳозирда ушбу шахсларнинг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо бериш бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, дейилган вазирлик хабарномасида.
Айни пайтда тартиб посбонлари пойтахт вилоятида қўлга олинган шахсларнинг қайси диний-экстремистик ташкилотга мансублиги ва мамлакат қонунчилигининг қайси талабига зид ҳаракат қилганларини очиқлаган эмас.
Аввалроқ ИИВ Тошкент шаҳрида 15 сентябрь куни “Ҳизбут-Таҳрир” диний экстремистик ташкилотига аъзо бўлган 10 киши ушлангани, 10 сентябрь куни эса Тошкент шаҳри ва вилоятида 29 нафар аёл қўлга олингани ҳақида маълумот тарқатганди.