Коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 170 минг нафардан ошди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги қайдича, кеча Қорақалпоғистондан ташқари мамлакат ҳудудлари бўйлаб 531 киши коронавирусга чалинган.
Чоршанба куни Андижон, Сирдарё ва Хоразм вилоятларидан ташқари ҳудудларда 629 киши тузалиб, соғайганларнинг умумий сони 164 минг 614 нафарга етган.
ССВ ўтган кеча-кундузда коронавирусга чалинган беморлардан яна 4 нафари вафот этиб, коронавирус қурбонлари сони 1 минг 207 нафарга етганини қўшимча қилган.
Вазирлик маълумотига кўра, 22 сентябрь куни 118 нафар кишида пневмония аниқланган, 5 июлдан бери эса 26 минг 577 киши пневмонияга чалинган. Булардан 23 минг 975 нафари соғайиб чиққан, 220 нафари эса вафот этган.