Ирландиянинг Дублин университети олимлари томонидан оғриқ қолдирувчи оҳанг яратилди. Ҳозирда ушбу тадқиқот натижалари нашрга тайёрланмоқда. Олимлар кўп мусиқачи билан ҳамкорликда композиция яратиш учун баъзи мусиқий элементлар оғриқни идрок этишга қандай таъсир қилиши ҳақидаги маълумотлардан фойдаланишди. Композицияда оғриқ, ажаблантириш, илҳом бериш ва шунчаки чалғитиш учун мўлжалланган оҳанглар ишлатилган. Бош, мушак, бел соҳасида қаттиқ оғриқдан азият чеккан 286 нафар кўнгилли устида синов ўтказилганда иштирокчиларнинг аксарияти ёқимсиз ҳисларни камайганини билдирган. Мутахассисларнинг изоҳлашича, мусиқа нафақат оғриқдан чалғитади, балки бу жараёндан чиқишга ҳам ёрдам беради.