Добавить новость
ru24.net
World News
Сентябрь
2021

Божхоначилар БААдан келтирилган 15,3 млрд сўмлик парфюмерия воситаларининг сохта транзитини фош этди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0
Фото: Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати Ўзбекистон Давлат божхона хизмати органлари ходимлари республикадан транзит тарзида олиб ўтилаётган парфюмерия воситаларининг мамлакат ҳудудида тушириб қолдириб, ноқонуний равишда ички бозорга йўналтиришга бўлган уринишни бартараф этди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди. Маълум бўлишича, БААдан юк машинасида келтирилаётган, ҳужжатларга кўра 48 минг 341 доллар қийматидаги салкам 26 тонна оғирликдаги парфюмерия воситалари дастлаб Бухоро вилояти Божхона бошқармаси «Олот» чегара-божхона пости орқали республика ҳудудига кирган. Транзит тарзида ҳаракатланаётган мазкур юклар қўшни давлатга чиқиши учун Фарғона вилоятидаги «Ўзбекистон» чегара-божхона постига йўналтирилган. Аммо тезкор маълумотлар асосида мазкур юк автотранспорт воситаси Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри ҳудудида божхона ходимлари томонидан тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилади. Натижада, тегишли ҳужжатларга мувофиқ автомашинага ортилган парфюмерия воситаларининг катта қисми йўл давомида тушириб қолдирилгани маълум бўлган. Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирларидан сўнг юк автотранспорт воситасидаги парфюмерия товарлари пойтахтнинг Сергели туманидаги омборлардан бирига ноқонуний равишда тушириб қолдирилгани аниқланган. Шундай қилиб, мазкур тезкор тадбир натижасида сифатини ва божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 95 минг 577 дона парфюмерия воситасининг яширин айланмасига чек қўйилган.Қиймати салкам 15,3 миллиард сўмни ташкил қилаётган мазкур товарларнинг эгаси ҳам аниқланиб, ушбу шахсга нисбатан тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилган. Қўмита хабарида таъкидланишича, ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
WTA

Андреева обыграла Рыбакину и вышла в финал турнира WTA в Дубае






Какой погоды ждать жителям Северо-Запада на выходных

Праздник 23 Февраля в ТРЦ «Нора»

Фасады домов в Петербурге в честь 23 Февраля украсят световыми проекциями

Умер актер из «Универа» и «Склифосовского» Олег Юдин