Тошкент метросининг “Олмазор — Сергели” йўналиши вақтинча ёпилади
Расман билдирилишича, мазкур йўналиш профилактик ишлари олиб борилиши муносабати билан вақтинча ёпилган.
“Ўзбекистон темир йўллари” “Олмазор — Сергели” метро йўналишида автобуслар ҳаракати йўлга қўйилиши ҳақида маълум қилди. Метрополитен йўловчилари ушбу йўналишдаги автобуслардан йўл кира ҳаққисиз фойдаланиши мумкин.
Бундан аввалроқ маҳаллий нашрлар Тошкент метросида сўнгги етти ой ичида фавқулодда ҳолатлар тез-тез юз бераётгани тўғрисида ўнлаб хабарларни жамоатчиликка билдирган эди.