Деҳқон хўжалигига қарашли ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бекобод шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро З.А. бошқа бир фуқаро Ф.нинг ишончига кириб, унга Бекобод туманида жойлашган “Ж.” деҳқон хўжалигига қарашли 16 сотих ер майдонини фирибгарлик йўли билан сотишга келишиб, кейинчалик ҳужжатларини танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига 9 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.