Футзал бўйича давом этаётган Жаҳон Чемпионатининг иккита нимчорак финал ўйини якунига етди. Аргентина - Парагвай учрашувида 7 та гол киритилди ва аргентиналиклар 6-1 ҳисобида рақибдан устун келди. Қўшниларимиз Қозоғистон эса Осиёда катта мавқеига эга Таиландни шармандали тарзда мағлуб этди. Уларнинг 7 голига Таиланд терма жамоаси бирор маротаба ҳам жавоб қайтара олмади. Эслатиб ўтамиз, қўшниларимиз эртага бўлиб ўтадиган Ўзбекистон - Эрон баҳси ғолибига қарши майдонга чиқади. Амалдаги чемпион Аргентинага кейинги босқичда Россия рақиблик қилади.