Добавить новость
ru24.net
World News
Сентябрь
2021

Шифохона томидан чакка ўтиб ётганди — Мирзиёев Самарқандда ишлаган вақтларини эслади — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0
Фото: Президент Матбуот хизмати Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев айни вақтда Самарқанд вилоятида бўлиб турибди. Давлат раҳбари сайловчилар билан учрашув вақтида вилоят ҳокими бўлиб ишлаган даврини эслади. — Ҳозирги кунда барча раҳбарлар учун фаолият мезонига айланган халқ билан мулоқот, инсон қадр-қимматини улуғлаш, «маҳаллабай» ишлаш тизимининг дастлабки куртаклари ўша вақтда пайдо бўлган эди. Вилоятнинг аксарият туманлари, айниқса, Нуробод ва Қўшработ туманларида шароит оғир эди. Турли қаршилик ва эътирозларга қарамасдан, биринчи марта ғалланинг режадан ортиғини мана шу туманларда қолдиришга эришганмиз. Вилоятда ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш учун маблағ етишмасди. Фақат марказдан пул ажратилса, ҳоким бир ишни бошлаши мумкин эди. Ана шу аччиқ тажрибамиздан келиб чиқиб, мана, ҳозир ҳудудларимизга молиявий масалаларда кенг эркинлик беряпмиз. Ўша йиллари Пахтачи туманидаги 24-мактаб, Қўшработ туманидаги яна бир эски мактаб ва Оқдарёдаги туғруқхонани қандай қийинчилик билан таъмирлаганимиз ҳали-ҳали эсимдан чиқмайди. Ҳоким бўлиб ишлаган вақтларимда туғруқхонага кирсак, томидан чакка ўтиб ётибди, бу томонда шифокорлар туғруқ қабул қилишяпти. Бунақа шароитда ишлаб бўладими? Ана шу ишлар учун 50 фоиз маблағ вилоят бюджетидан ажратилган, қолгани эса ҳашар йўли билан бажарилган эди. Вилоятдаги кўплаб бунёдкорлик ишлари шу тарзда олиб борилди. Маҳдуми Аъзам, Хожа Дониёр, Ҳазрати Довуд зиёратгоҳлари бунга мисол бўла олади, — деди Шавкат Мирзиёев.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Новак Джокович

Джокович: Алькарас хочет стать лучшим в истории






Губернатор Калифорнии после критики Трампа пригласил его посетить штат

До утра воскресенья, 12 января, на дорогах Москвы будет гололедица

Захарова раскритиковала США за привлечение заключенных к тушению пожаров

К пожарам в Калифорнии мог привести оборванный провод