Шавкат Мирзиёев: Меҳрибонлик уйини прокуратура биносига ўтказганимдан кейин собиқ бош прокурор билан сан-манга боргандик — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: Президент Матбуот хизмати Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев айни вақтда Самарқанд вилоятида бўлиб турибди. Амалдаги давлат раҳбари вилоят ҳокими бўлиб ишлаган вақтида Меҳрибонлик уйидаги муаммолар ва уни қандай ҳал қилгани ҳақида гапириб ўтди. — Самарқанддаги меҳрибонлик уйларини мендан яхши биладиган одам йўқ. Биринчи марта келганимда у жойларга кириб бўлмасди. Бир туман прокуратураси чиройли бинода ўтирган экан. Қаровсиз меҳрибонлик уйини ўша бинога кўчиртирдим. Ўшанда биринчи марта республиканинг собиқ прокурори билан сан-манга бордик. «Мен шу вилоятда ҳокимман, ўзим учун қилмадим, болалар учун, халқ учун қилдим», дегандим. Улар ҳам бизнинг фарзандларимиз. Уларнинг ҳам Худодан умиди бор», — деди Шавкат Мирзиёев.