Баҳодир Аҳмедовнинг Эронга қарши ўйиндан кейинги фикрлари — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Футзал бўйича Жаҳон чемпионати нимчорак финали доирасидаги Ўзбекистон - Эрон учрашувидан кейин (8:9) термамиз бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов ўз фикрларини билдирди. "Эрон терма жамоаси жуда кучли. Дунё бўйича 3-4-ўринларда юрадидан етакчи терма жамоалардан бири ҳисобланади. Орқа чизиқда қилган хатоларимиз ва ўз имкониятларимиздан фойдалана олмаганимиз туфайли мағлубиятга учрадик", – деди Баҳодир Аҳмедов. - Умумий турнир ҳақидаги хулосаларингиз қандай? - Йигитларимиз жуда яхши ўйин кўрсатишди, лекин бундан ҳам яхшироқ ўйин кўрсата олишарди. Бугунги ўйиндан келиб чиқсак, йигитлардан кўнглим тўқ. Худо хоҳласа кейинчалик ҳам яхши ўйин кўрсатиб, савиямизни оширишга интиламиз. - Жамоамиз ёш. Кейинги мусобақаларда яхши натижа кутсак бўладими? - Албатта, кутсак бўлади. Ўз устимизда ишлашимиз лозим. Жамоамиз жуда яхши шаклланган.