Добавить новость
ru24.net
World News
Май
2026
1 2 3 4 5 6 7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

41 нафар ўзбекистонлик Эрондан хавфсиз тарзда олиб чиқилди

0

Фото: Yandex

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан бир гуруҳ фуқароларни Эрондан ватанга қайтариш бўйича самарали чоралар кўрилди. Маълум қилинишича, 41 нафар ўзбекистонлик Туркманистон орқали транзит тарзда хавфсиз равишда олиб чиқилган.

Дунё хабар беришича, жараён Ашхобод ва Теҳрондаги дипломатик ваколатхоналар ҳамда Туркманистоннинг тегишли идоралари билан яқин ҳамкорликда ташкил этилган. Виза расмийлаштириш ва транспорт-логистика масалалари қисқа вақт ичида ҳал қилингани қайд этилмоқда.

Фуқаролар “Сарахс–Серахс” ва “Гаудан–Бажгиран” чегара ўтказиш пунктларида кутиб олиниб, дипломатлар ҳамроҳлигида Ўзбекистонга қайтарилган. Уларнинг йўл давомида хавфсизлиги тўлиқ таъминланган.

Расмийлар таъкидлашича, мазкур амалий қадам Ўзбекистон ташқи сиёсатида фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилиш устувор вазифа эканини яна бир бор намоён қилди. Шунингдек, бу жараён минтақадаги давлатлар ўртасидаги ўзаро ишонч ва яхши қўшничилик муносабатлари юқори даражада эканини кўрсатди.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса