"Бу дўконларга кириш ҳаёти учун жуда хавфли" (ВИДЕО)
Резюме
"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************
Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
"Бу дўконларга кириш ҳаёти учун жуда хавфли"
"Қашқадарё вилоят, Ғузор туманидан ёзаяпман. Бизнинг туманимиз бир неча минг йиллик тарихга эга. Лекин, айни пайтда, Ғузорнинг ўз эгаси йўққа ўхшайди. Бозоримизни мисол қилиб келтираман.
Кийим-кечак дўконлари деҳқон бозори ичида жойлашган. Бозор маъмурияти орқасида қатор дўконлар жойлашган. Кийим-кечак учун қурилган барча дўконлар "аварийний" жойда қурилган. Орқа тарафи дарё ва жарлик. Олди тарафи эса ҳеч қанака стандартларга жавоб бермайди. Ҳамма дўконини ўзи хоҳлагандай қилиб қуриб олган. Ҳозир мактаб сезони. Бунақа вақтда бу дўконлардан кириб харид қилиш - инсон ҳаёти учун жуда хавфли. Биз қайси даврда яшаяпмиз? Қани халқ учун енгилликлар? Қани бу ерда аҳолига қулайлик?
Туманда янги бозор қурилганига анча йиллар бўлди, лекин ҳеч қайси сотувчи у ерга бориб ишлашни хоҳламайди. Сабаби, эски деҳқон бозоридаги ҳар бир қарич ер бозорқўм орқали сотилган ва ҳокимиятдан ҳужжат қилинган. Яқинда Қашкадарёга Юртбошимиз ташриф буюрдилар. Ғузоримизнинг кўчаларию бозорини айланиб ўзлари кўришларини биз ғузорликлар жуда хоҳлагандик. Чунки, биз ҳам замонавий, кўркам ва кенг бозорлардан харид қилишни, замон билан ҳамнафас яшашни хоҳлаймиз. Ёзганларимиз юқоридагилар эътиборига тушиб, аҳоли учун қулай бўлган янги бозор ҳудудига кўчиришларига умид қиламиз".
----------------------------------------------------------------------
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!