Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Август
2017

Калифорнияда ҳижоби ечтирилган муслимага 85 минг доллар товон тўланади

0
АҚШнинг Калифорния штатидаги Лонг Бич шаҳри маъмурияти полиция бўлимида ҳижоби ечтирилган муслимага суднинг қарори асосида 85 минг доллар миқдорида товон тўлайдиган бўлди.


Бу ҳақда Калифорниядаги Америка-Ислом муносабатлари кенгаши ташкилоти маълум қилди.


Муслиманинг айтишича, у полициянинг вақтинча сақлаш изоляторига олиб келинганида ҳижоби ечтирилган ва камерада бошқа эркаклар орасида юзини очиб ўтиришга мажбур бўлган.


Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, аёлни юзидаги ниқоби унинг истагига зид равишда ечилиши, бу унинг эътиқодини изҳор қилиш ҳуқуқининг буткул поймол этилишини англатади.


Суднинг қарори Лонг Бич шаҳри полициясини ҳибсхонада диний бош кийимларни кийишга қўйилган тақиқдан воз кечишга ундади.


Эндиликда фақат аёл полициячигина лозим кўрилган тақдирда қўлга олинган муслималарнинг рўмолини ечиши мумкин. 



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса