"Биз, маҳбусларни ташувчи вагон хизматчилари, жуда қийналмоқдамиз"
Резюме
"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************
Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
"Биз, маҳбусларни ташувчи вагон хизматчилари, жуда қийналмоқдамиз"
"Ўзбекистон темир йўлларининг маҳбуслар ташиш вагон хизматчиларининг ойлиги 2015 йилда кесилган. 1 йил "кўтарамиз" деган ваъдалари билан яшамоқдамиз. Ҳалигача ойлик ўша-ўша.
Ҳозир ўта хавфли туберкулёз билан касалланганман. Хизматчилар, маҳбуслар ташилганидан сўнг, вагонларни тозалайди. Лекин бунга ҳам ҳеч премия берилмайдиган бўлди. Бечора вагон хизматчилари ёзма равишда ҳам раҳбарларга айтган, лекин чора кўрилмагяпти. Булар энди кимга мурожаат қилсин?
Сизлардан илтимос, шу мавзуни кўтаринглар. Болалар жуда қийналмоқда. Республика бўйича 4 та махбуслар ташиш вагони бор, холос. Шу вагон хизматчиларининг шикоятлари инобатга олинмаяпти".
----------------------------------------------------------------------
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!