"Бугун газ баллонимиз портлаб кетай, деди. Бир ўлимдан қолдик"
Резюме
"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************
Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
"Бугун газ баллонимиз портлаб кетай, деди. Бир ўлимдан қолдик"
"Самарқанд вилоят, Пастдарғом тумани Чархин қўрғонидан сизларга ёзмоқдаман. Суратда кўриб турганингиздай, газ йўқлиги учун газ баллонда овқат пиширамиз. Ёзда майли, лекин қишда нима қилишимизни билмайман.
Бугун, газ баллончамиз сал қолди портлашига. Ҳовлида ёш болалар, қариялар бор эди. Худо сақлаб қолди, ўғлим ўчиришга улгурди. Агар портлаган тақдирда, ким жавоб берар эди бизнинг жонларимизга?
21 асрда яшаяпмиз, лекин ҳақиқатни айтадиган бўлсам, олдинги асрдан ҳеч фарқимиз қолмади. Қанчалар шу газ деб дунёдан кўз юмди. Оилалари билан… Қачон ҳукумат ўз фуқаролари ҳақида ўйлай бошлайди?"
----------------------------------------------------------------------
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!