"Янги ҳоким на ер ажратиб беради, на аукцион ўтказади"
Резюме
"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************
Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
"Янги ҳоким на ер ажратиб беради, на аукцион ўтказади"
"Билишимча, сизларнинг радиоларингиз ва Интернет сайтингизни президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳам кузатиб борар эканлар. Шу фурсатдан фойдаланган ҳолда, сизлар орқали Наманган шаҳар ҳокимиятидаги ишлардан хабардор қилмоқчиман. Зора сизлар баҳона бўлиб, у ердаги адолатсизликлар, сансолорликлар амалпарастликлар ёрдам сўраб борган оддий фуқароларни менсимасликлар, хуллас ҳамма-ҳаммаси барҳам топса, ижобий томонга ҳал бўлса, бизни йиллаб қийнаб келаётган масалалар президентимизга етиб борса дейман. Ўйлайманки, етиб боради ҳам. Энди Наманган шаҳар ҳокимиятида бўлаётган муаммоларга ўтсак. Оддий уй-жой қуриш учун қуруқ ер участкаси олиш учун йиллаб кутаяпман. Ҳар сафар борсам, каттаконлар иш ўрнида йўқ бўлади. Ўрнига югурдаклари бўлади.
Улардан бир оғиз савол сўрасам,жаҳл қилади. Баъзида ўша югурдаклар ҳам бўлмайдию. Эски ҳоким бўшаб, ўрнига янги ҳоким бўлди. Бу ҳоким энди бундан буёғига ер ажратиб бериш бўлмайди, ҳамма аукцион орқали ким ошди савдосида сотиб олади, деб айтди. Аукцион августда бошланади, деди. Лекин, мана сентябрь ҳам келди, аукциондан дарак йўқ. Кейин биз "аукциондаги нарх-наволар неча пул бўлади?" деб сўрадик, у эса 1 норма (4 сотик) 1 миллионгача бўлади, деб жавоб берди. Лекин кўчадан ва баъзи бир ҳокимият мулозимларидан эшитишимча, бу гаплар ҳаммаси ёлғон эмиш. Халқни алдаш эмиш. Аукционда 1 сотик ернинг бошланғич нархи камида 1 миллиондан бошланар эмиш. Бу қанақа гап бўлди? Бу халқни алдашми ёки эрмак қилишми? Ё бўлмаса, халқни ишонтириб, ана бошланди, мана бошланди, деб аукционни чўзиб, оддий уй-жойи йўқ, камбағал фуқароларни сарсон қилишми? Пули борларга ҳеч нима эмас. Қанча бўлса ҳам, сотиб олаверади, лекин пули йўқлар ҳар доимгидек кўчада қолаверади. Энди ҳокимиятдан ёрдам сўраб, ер беринг, десанг пул беринг кейин ер берамиз, дейишар эканда? Хуллас, гапираман десам гап кўп, ҳокимиятни олдига борсам, ҳар кун навбат, одам кўп. Ҳамма ёрдам сўраб боради, лекин у ердаги адолатсизликларни кўриб, хафсалам пир бўлиб қайтади одамлар. Энди нима қилиш керак? Кимга бориш керак? Бу дардимизни ким эшитади? Бизнинг қийналаётганимизни президентимиз билаяптимикан? Ҳурматли Шавкат Миромонович, ёрдамингизга муҳтожмиз, бизни эшитинг!"
----------------------------------------------------------------------
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!