"Нафақадаги мелисанинг гапи бутун маҳалланикидан устун бўладими?"
Резюме
"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************
Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
"Нафақадаги мелисанинг гапи бутун маҳалланикидан устун бўладими?"
"Сизларга шуни айтмоқчиманки, мен Самарқанд вилоят, Иштихон туманида 22 йилдан бери истиқомат қиламан. 22 йилдан бери бундай тартибсизликни кўрмагандим. Гап шундаки, шаҳримиздаги марказий кўчалардан бири бўлган Алишер Навоий кўчасининг бошланиш қисмида бундан 2 йил аввал автотураргоҳ қурилди. Билишимизча, бу автотураргоҳ Иштихон туманида яшовчи нафақага чиққан бир обрўйли милиция ходимига тегишли эмиш.
Автотураргоҳ қурилгани яхшию, лекин ҳеч қандай қоида йўқ. Бунинг натижасида бизни кўча тўсилиб қолган, ҳаттоки ўт ўчириш ходимларию тез ёрдам ҳам маҳалладаги нохуш ходисаларга улгуришолмаган. Маҳаллага чиқиб, "порталга ёзайлик, ёрдам беришар" десам, ҳамма ўзини олиб қочади. Кимдир ҳокимдан, кимдир солиқчидан қўрқади.
Хуллас "сен менга тегма, мен сенга тегмайман", деган гапга амал қилишади. Ҳаттоки шаҳар генпланида ҳам бу кўчада икки қаторли машина йўли бор. Нафақадаги милициянинг гапи бутун маҳалланикидан устун бўладими?"
----------------------------------------------------------------------
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!