Сирдарё вилоят, Сайхунобод туман ҳокими Носиржон Эгамбердиевдан калтак еган мактаб директорларидан бири қонунсизлик ва муштумзўрлик туман ҳокимлигидаги мажлисларда доимий эканини айтди. Сайхунобод туман ҳокими тумандаги мактабларнинг директорларини йиғиб, уларни бир қаторга терган ҳолда калтаклагани тасвирланган видео 12 сентябр куни Инернетда тарқалди ва тармоқда қизғин муҳокама қилинмоқда.