"Биз энди далаларда пахта тугаб, қор ёға бошлаганда уйга қайтамизми?"
Резюме
"PaxtaGram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************
Муҳим эслатма: "PaxtaGram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
"Биз энди далаларда пахта тугаб, қор ёғишни бошлаганда уйга қайтамизми?"
"Бу хатим билан шуни маълум қилмоқчиманки, бугун Ургут иқтисодиёт ва сервис касб-ҳуннар коллежининг ўқитувчилар жамоаси, Ургут тумани ҳокимининг талаби билан, Пастдарғом туманига пахта теришга олиб кетилмоқда.
Расмларда кўриб турганингиздай, автобусларга юклар ортилиш арафасида турибди. Биз ўқитувчилар қачон деҳқончиликдан бўшаймиз? Ўзимиз билан озиқ-овқатларимизгача олиб кетмоқдамиз.
Самарқанд вилояти ҳокими ёки Ургут тумани ҳокими биз пахта теримидан қачон қайтишимизни айтармикин? Самарқанд вилояти пахта режасини бажаргандами ёки далаларда пахта тугаб, қор ёғишни бошлагандами?"
----------------------------------------------------------------------
Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!