"Пахтада ичишга ариқ сувини бермоқда, устимиздан дори сепмоқда…" (ВИДЕО)
Резюме
"PaxtaGram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************
Муҳим эслатма: "PaxtaGram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
"Пахтада ичишга ариқ сувини бермоқда, устимиздан дори сепмоқда…"
"Гулистон шаҳар ёғ-мой ишлаб чиқариш корхонасининг ишчилари 7 сентябрдан пахтага ётоқ билан мажбурий ҳайдалди. 18-сонли совхозда 350 нафар ишчи пахтада термоқда. Раҳбарлар уларнинг на иссиқ-совуғидан, на еб-ичаридан хабар олади. Ҳеч нима билан иши йўқ. Уларга план бўлса¸ бўлди экан. Ҳар куни фақат килограм талаб қилишни билишади.
Мана видеода кўриб турганингиздай, теримчиларнинг устидан самолëт дефоляция қилади, яъни дори сепиб кетади. Яна етмагандай, ишчига ариқ сувини олиб келишади. Сувдан балиқнинг ва балчиқнинг ҳиди келиб¸ кўнгилни бузиб туради. Одам қадри умуман йўқ.
Яна "Инсон манфаатлари йили" миш. Менимча биз 21-асрда эмас, 18-асрда яшамоқдамиз. Бугун 20 сентябрь, лекин теримчиларга ҳали 6, 8, 9 сентябрь кунлари учун пахта пуллари берилгани йўқ. Кимлардир бундан манфаатдор шекилли... Сўрасангиз, ковоқ билан, хоҳламай жавоб беришади. Жавоб битта – ҳали фермер олиб келмади эмиш."
----------------------------------------------------------------------
Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!