"Касал қизимни касалхонага олиб борсам, фақат коридордан жой беришади"
Резюме
"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************
Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
"Касал қизимни касалхонага олиб борсам, фақат коридордан жой беришади"
"Кичкина қизим шамоллаганига 2 ой бўлди. Ҳали ҳам тузала олмаяпти. Бир врач кўкйўтал деса, бири пневмония дейди. Аниқ ташхис қўя олмайди бизнинг поликлиникамиздаги врачлар. "Касалхонага ётинг" дейишдан бошқа ҳеч нарсани билишмайди булар.
Касалхонада ҳам ётиб чиқдик. Лекин, қизим тузалмаяпти. Мен Тошкент шаҳар Бектемир туманида тураман. Бектемир туманида бир дона кўп тармоқли поликлиника бор. Бироқ врачлари яхши эмас. Врачлардан шикоят қилиш учун бош докторнинг ёнига бордим. Аммо кутиб-кутиб, яна қайтиб кетдим. Жойида йўқ у.
Юнусободдаги 1-сонли болалар касалхонасига борсам, доим жой бўлмайди. Фақат коридорда жой солишади. Яна "Тез ёрдам" шифокори касалхонага кетаётганимизча ухлаб кетди".
----------------------------------------------------------------------
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!