"Маҳалламиз ахлатга тўлгани сабабли уйимизда каламушлар кўпаймоқда" (ВИДЕО)
Резюме
"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************
Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
"Маҳалламиз ахлатга тўлгани сабабли уйимизда каламушлар кўпаймоқда"
"Мен сизга Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 14-кварталдан ёзмоқдаман. Уйимизда ҳар хил каламушлар югуриб юрибди. Мана видеога ҳам олдим. Хуллас маҳаллада жуда кӯп ахлат бор. Ҳамма жойни бузишди, лекин ахлатни олиб чиқиб кетишмади.
Бир нечта жойга мурожаат қилдик. Натижа бӯлмаяпти. ЖЭК раҳбарига айтсак, "менда бунақа штат йӯқ, ӯзингиз ҳал қилинг", деб жавоб берди. Давлат санитария-эпидемиология хизматига мурожаат қилсак, "манзилингиз бўйича шартнома мавжуд эмас, демак бормаймиз", дейди улар.
Ҳатто ҳокимнинг ёнига ҳам кирилди. Уларнинг вақтлари йўқ экан. "Шанба куни бораман маҳаллангизга", деб ишонтирди, аммо келмади".
----------------------------------------------------------------------
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!