АЛАМЗАДА-50… (Иккинчи фасл)
* * * Эртаси куни тонг маҳали Севинчни шахсан Жийронбек аканинг ўзи машинасида қабристонга олиб борди. Умрида бундай вазиятга, манзарага дуч келиб кўрмаган экан. Қабристонни айланасига мелисалар ўраб олибди. Қабр тепасига тумонот одам йиғилибди. Уларнинг кўпчилиги башанг кийинган, бўйнига бўйинбоғлар тақиб олибди. Гўрковлар бўлса керак, уч-тўрт чоғли барваста йигитлар қўлларида кетмон, белкураклар билан гўрни […]