"Мирзиёев люстрацияси": Ҳукумат “жарроҳлик йўли билан” ўқитувчиларни зулмдан озод қилмоқчими?
21 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов раислигида халқ таълими тизими муаммоларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Бош вазир “Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш иллатини жарроҳлик йўли билан бартараф қиламиз” деб айтди.
Ўзбек ўқитувчиларнинг машхур қизиқчи айтмоқчи тракторчидан ҳам пасайиб кетган обрўсини ҳукумат қай тарзда тиклай олади. Бу савол жавобини Озодликнинг Қурултой дастурида қидирдик.
