Шота Арвеладзе: “Суперлигада осон ўйин йўқлигига яна бир бор амин бўлдим”
“Нефтчи” – “Пахтакор” баҳсидан сўнг тошкентликлар бош мураббийи Шота Арвеладзе ўз фикрларини билдириб ўтди
- Баҳсга доимгидек тайёргарлик кўрдик. Балки жамоамиз сафидаги бир қатор ўйинчиларда хориж йиғинларидаги чарчоқ аломатлари сезилгандир. Ўйин қизиқарли ўтди. Яратилган вазиятлардан фойдаланиб гол уришимиз даркор эди. Баҳсдан шундай хулосага келдимки, Суперлигада осон ўйин йўқлигига яна бир бор амин бўлдим. Ҳозир уч очкони хеч ким “совға” қилиб бермайди. Рақибнинг ёш таркибини бугунги натижа билан табриклашни истардим. Читать дальше...