Мы в Telegram
Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Июнь
2017
1 2
3
4
5 6
7
8 9
10
11
12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30

Новости за 14.06.2017

Туркманистонда ёпиқ бинолардаги Осиё ўйинлари вақтида сайёҳларга гидлар тиркаб қўйиладиган бўлди

Озодлик Радиоси 

Ташқи алоқаларни унчалик суймайдиган Туркманистоннинг мулозимларига кўра, бу мамлакат сентябрда мезбонлик қиладиган Ёпиқ иншоотларда  ва  жанговар  яккакурашлар бўйича Осиё ўйинларини (AIMAG) томоша қилгани ўн минглаб сайёҳлар келиши кутилмоқда. Ашхобод расмийлари келиши кутилаётган чет элликларни маҳаллий гидларни ёллаши лозимлиги ва улардан узоқ кетиб қолмаслиги кераклигидан огоҳлантирмоқда.

Шимолий Корея америкалик талабани қамоқдан озод қилди

Озодлик Радиоси 

АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон Шимолий Кореяда 22 ёшли Виржиния университети талабаси 17 ойлик қамоқдан сўнг озод қилинганини тасдиқлади. Талаба Отто Уормбье Шимолий Корея пойтахти Пхеняньдаги меҳмонхонада 2016 йилда тарғибот баннерини юлиб ташлагани учун 15 йилга қамалган эди. Тиллерсон талабанинг саломатлиги тўғрисида маълумот бера олмаслигини айтди. АҚШ матбуоти эса Отто Уормбьенинг саломатлиги ўта ёмон эканлиги,у 2016 йил мартидан бери комада эканини ёзмоқда. “Вашингтон пост” газетаси... Читать дальше...

Эрдўғон Қатарнинг қамал қилинишини "Ислом қадриятига зид" деб баҳолади

Озодлик Радиоси 

Туркия президенти Режаб Тоййип Эрдўғон Қатарнинг араб давлатлари томонидан қамал қилинишини “ноинсоний ва Ислом қадриятларига зид кўриниш”, деб баҳолади. Сешанба куни парламентда чиқиш қилган Эрдўғон Саудия Арабистони Қатар атрофидаги вазиятни барқарорлаштириши лозим, деб ҳисоблашини айтди. Саудия, Бирлашган Араб Амирликлари, Миср ва Баҳрайн 5 июнь куни Қатарни террорчиларни қўллашда айблаб, дипломатик алоқаларни узган эди. Шунингдек, Қатар араб давлатлари томонидан ҳаво қамали қилинган шароитда яшамоқда. Читать дальше...

Трамп Афғонистондаги АҚШ ҳарбийлари сонини кўпайтиришга рухсат берди

Озодлик Радиоси 

Президент Дональд Трамп 13 июнь куни Афғонистонда АҚШ ҳарбийлари сонини кўпайтиришга рухсат берди. Трамп Афғонистондаги АҚШ ҳарбийлари сонинин қанчага кўпайтиришни аниқлаш ва ҳал этиш ваколатини мудофаа вазири Жим Маттисга топширди. Маттис сешанба куни АҚШ Конгрессида қилган чиқишида Афғонистон масаласига тўхталар экан: -Биз Афғонистонда тезкор ғалабага эриша олмаймиз, лекин бу йўналишда доимо олға силжишга ҳаракат қиламиз, - деб айтди. АҚШ ва халқаро коалициянинг Афғонистондаги қўшинлари... Читать дальше...

АҚШ бош прокурори: Россия билан тил бириктирилгани тўғрисида маълумотга эга эмасман

Озодлик Радиоси 

АҚШ бош прокурори Жефф Сешнс 13 июнь куни Сенатнинг разведка ишлари бўйича қўмитасига берган кўрсатмасида президент Трампнинг сайлов штаби ҳамда Россия расмийлари ўртасида ўзаро келишув мавжуд бўлгани тўғрисидаги маълумотларга эга эмаслигини айтди. -Мен ҳеч қачон россиялик ёки бошқа бир давлат расмийси билан Қўшма Штатлардаги сайлов ёки қандайдир кампанияга аралашув юзасидан учрашмаганман ва суҳбатлашмаганман. Мен Трамп штаби ҳам бундай алоқаларга эга бўлгани ҳақида маълумотга эга эмасман, -деди Сешнс. Читать дальше...

Жиззахда "Пежо" ва "Ситроен" автомобилини ишлаб чиқарувчи завод қурилади

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистонда йўловчи ва юк ташишга мўлжалланган Peugeo ва Citroën русумидаги автомобилларни ишлаб чиқарувчи завод 2018 йилнинг 1 майига ишга туширилиши режалаштирилмоқда. Президент матбуот хизматининг билдиришича, бу борадаги қарор Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган. Қарорда айтилишича, хориж сармоясига эга бўлган Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive корхонаси ташкил этилади. Мазкур корхона қурилиш давомида ва ишга туширилганидан сўнг 10 йил мобайнида барча солиқлардан ва Республика йўл жамғармасига мажбурий тўловлардан озод этилади. Читать дальше...

Олимпиада чемпионлари бўлган ўзбекларга бағишланган почта маркалари чиқарилди

Озодлик Радиоси 

"Ўзбекистон почтаси" шу йилнинг 9 июнида "Ўзбекистон маркаларида спорт" туркумидан Олимпиада ўйинлари чемпионлари Руслан Нуриддинов ва Ҳасанбой Дўсматов тасвирланган маркаларни муомилага чиқарди. “Ўзбекистон почтаси” ҳиссадорлик жамияти матбуот хизматининг маълум қилишича, 8 минг нусхада чоп этилган бу маркалар 30х42 миллиметр ўлчамга эга. Штангачи Руслан Нуриддинов ва боксчи Ҳасанбой Дўсматов 2016 йилда Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларида олтин медалларни қўлга киритиб, чемпион бўлган эди.

Уч ойда Ўзбекистонга Россиядан 21 минг сайёҳ келди

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистон Россиядан келаётган сайёҳлар сони ўсиши кўрсаткичи бўйича МДҲда 4-ўринни эгалламоқда. Podrobno.uz нашрининг Россиядаги ТурСтат агентлиги ўтказган тадқиқотга таяниб хабар беришича, 2017 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонга келган рус сайёҳлари сони ўтган йилга нисбатан 17 фоизга кўпайган ва 21 минг кишини ташкил қилган. Ҳисоботда Ўзбекистондан олдинги ўринлар 2017 йилнинг 1-чорагида 139 минг россиялик сайёҳни кутиб олган Озарбайжонга ва Грузияга (135 минг) берилди. Бу мамлакатларга... Читать дальше...

Ўзбекистон қўқонгилос етиштириш бўйича жаҳонда 5-ўринни эгалламоқда

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистон қўқонгилос етиштириш бўйича жаҳонда 5-ўринни эгаллаб келмоқда. Бу ҳақда АҚШнинг халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) лойиҳаси асосида Тошкентда ўтказилган қўқонгилос етиштирувчилар кўрик - танловида маълум қилинди. Бу ҳақда хабар берган Podrobno.uz нашрига кўра, ҳар йили Ўзбекистонда юз минг тонна қўқонгилос териб олинади. Тошкентда ўтган кўрик-танловда мамлакатда етиштирилган қўқонгилоснинг ўнлаб навлари намойиш этилди. Танловда қўқонгилосни парваришлаш, етиштириш, қадоқлаш, сақлаш... Читать дальше...


Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Ролан Гаррос

Парижские сюжеты: Медведев играл в кошки-мышки, Котов творил историю, Калинская заставляла нервничать Синнера






Для юных москвичей проведут онлайн-викторину о ...

«Студия театрального искусства» подтвердила смерть актера Липинского

Shot: родные Заворотнюк не стали использовать для ее лечения спецпрепарат

Ефимов: арендаторы нежилой недвижимости получили льготы на 19 млрд рублей