Мы в Telegram
Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Июнь
2017
1 2
3
4
5 6
7
8 9
10
11
12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30

Новости за 19.06.2017

Эрон Суриядаги жанггариларга ҳужум қилди

Озодлик Радиоси 

Эрон Инқилоб посбонлари корпуси Сурия шарқидаги Дайр аз Зор шаҳридаги террорчилар манзилларига ракета ҳужумлари уюштирди. Эрон ҳарбий раҳбариятига кўра, ҳужум уюштирилган базада Теҳронда 7 июнь куни портлашларни уюштирган “Ислом давлати” гуруҳининг жанггарилари жойлашгани аниқланган. Ҳужум ўртача масофага учувчи баллистик ракеталар билан қилинди. 7 июнь куни Эрон пойтахтида террорчилар гуруҳи парламент биносига ва оятуллоҳ Али Хомейни мақбарасига ҳужум уюштирган эди. Ўшанда 10 одам ҳалок бўлган, қирққа яқин одам яраланган.

Франция парламентига сайловда президент Макрон партияси ғолиб бўлди

Озодлик Радиоси 

Францияда 18 июнь куни ўтган парламент сайловининг иккинчи босқичида дастлабки расмий маълумотларга кўра президент Эммануэль Макроннинг “Олға, Республика” ҳаракати ғолиб бўлди. Овозларнинг 97 фоизи санаб бўлинганда билдирилган маълумотга қараганда, "Олға, Республика" 577 ўринли парламентда 295 ўринни эгаллади. Овозлар тўлиқ санаб бўлинганидан сўнг, бунга яна 20 ўрин қўшилиши мумкин. Макрон иттифоқчиси бўлган адлия вазири Франсуа Байрунинг демократик партияси 41 ўрин олди. Парламентдаги 126... Читать дальше...

Португалиядаги ўрмон ёнғинларида камида 57 одам ҳалок бўлди

Озодлик Радиоси 

Португалия бош вазири Антонио Коста 18 июнь куни Педрагао-Гранде вилоятидаги ўрмон ёнғинларида камида 57 одам ҳалок бўлганини билдирди: -Ҳозир полиция ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлаш билан шуғулланмоқда. Мен ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига таъзия билдираман. Сўнгги бир кун ичида мамлакатда 156та ёнғин содир бўлди, -деди Коста. 17 июнь куни бошланган ўрмон ёнғинларини бартараф этиш учун 600 ўт ўчирувчи ва 160 техник восита жалб қилинди. Португалия расмийлари ёнғинлар оқибатида ҳалок... Читать дальше...

АҚШ Сурия ҳарбий самолётини уриб туширди

Озодлик Радиоси 

АҚШ самолёти Раққа жанубида «Ислом давлати” гуруҳига қарши курашаётган SDF альянсига ҳужум қилган Сурия ҳукумат кучлари ҳарбий самолётини уриб туширди.  Бу ҳақда 18 июнь куни Суриядаги аксилтеррор коалицияси қўмондонлиги маълум қилди. АҚШ ҳарбийларига кўра, Сурия армиясига қарашли Су-22 самолёти якшанба куни кечга яқин SDF кучларига ҳужум қилган. “Иттифоқчиларнинг коллектив ҳимоя бўйича келишувига мувофиқ, АҚШ самолёти Сурия самолётини уриб тушурди”, дейилади АҚШ баёнотида. SDF Суриядаги араб ва курдларнинг ҳарбий альянси ҳисобланади. Читать дальше...

Мирзиёев Ҳельмут Коль вафоти муносабати билан Германияга таъзия билдирди

Озодлик Радиоси 

Президент Шавкат Мирзиёев Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайерга мамлакатнинг собиқ канцлери Ҳельмут Колнинг вафот этгани муносабати билан таъзия билдирди. “Бизнинг хотирамизда жаноб Коль жаҳон миқёсидаги йирик лидер ва Германия Федератив Республикасининг буюк давлат арбоби бўлиб қолаверади”, дейилади таъзия мактубида. Германия собиқ канцлери Ҳельмут Коль 16 июнь куни 87 ёшида вафот этган эди. Коль 1982 йилдан 1998 йилгача канцлер лавозимида ишлаган ва Иккинчи жаҳон урушидан сўнг иккига... Читать дальше...

Жорий йилда Ўзбекистон-Қирғизистон маданий алоқалари 25 йил аввалги ҳолатга келтирилади

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги маданий алоқалар жорий йилда бундан 25 йил аввалги ҳолатга келтирилиши режаланмоқда. Бу ҳақда Ўшдаги Бобур номидаги ўзбек академик театри раҳбари Набижон Мамажонов Озодлик радиосига маълум қилди. - Қирғизистонда ўтадиган халқаро Арт Ўрда театрлар фестивалига Тошкентдаги Муқумий театри таклиф қилинди. Ўшдаги қирғиз театри Наманганга гастролга боради. Шундан сўнг Андижон театри “Бобур” спектакли билан Ўшга келади. Сентябрда Баҳодир Йўлдошев раҳбарлигидаги Тошкентдаги... Читать дальше...


Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
ATP

Теннисист Медведев снялся с турнира ATP в Нидерландах из-за травмы






Песков счел текущую ситуацию хуже Карибского кризиса: все трещит по швам

Белый дом заявил, что США готовы обсуждать ДСНВ с Россией

Выставка ботанического искусства открылась в технопарке Физтех-лицея имени Капицы

Воробьев: в Подмосковье инвесторы строят предприятия в среднем за 12-18 месяцев