Мы в Telegram
Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Июнь
2017
1 2
3
4
5 6
7
8 9
10
11
12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30

Новости за 20.06.2017

АҚШлик талаба ўлими ортидан Трамп "шафқатсиз" Шимолий Кореяни қоралади

Озодлик Радиоси 

АҚШ президенти Доналд Трамп Шимолий Корея ҳукуматини "шафқатсиз режим" деб атади. Унинг бу сўзлари Шимолий Корея қамоқхонасида 17 ой умрини ўтказган америкалик талаба ўлими ортидан янгради. Шимолий Корея 22 яшар Отто Уормбирни "инсоний қадриятлардан келиб чиқиб" АҚШга ўтган ҳафта топширган эди. Аммо, талаба бу пайтга келиб деярли бир йилдан буён ҳушсиз ҳолатида бўлгани аниқланган. Оттонинг ота-онаси унинг "ўта ёмон қийноқларга тутилган"ини айтиб, баёнот тарқатди. Талаба Отто Уормбир Шимолий... Читать дальше...

Хитойда ўлимга ҳукм этилган тожикистонликлар ватанга қайтарилиши мумкин

Озодлик Радиоси 

Тожикистон ҳукуматининг айтишича, ҳозир Хитойда ўлим ҳукми ижросини кутаётган беш нафар Тожикистон ватандоши ҳукм 19 июлга қадар ижро этилмаса, қатлдан омон қолади. Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги хабар беришича, 19 июнда Пекинда тожикистонлик ва хитойлик расмийлар икки мамлакат қамоқхоналарида сақланаётган маҳкумларни ўз мамлакатларига топшириш борасидаги битимни алмашганлар. Икки томон ўртасида 2014 йилда имзоланган келишув ратификация қилинишидан бир ой ўтиб, яъни 19 июлда кучга киради. ... Читать дальше...

Янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ID-карта мақомида бўлади

Озодлик Радиоси 

Янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари шахсни тасдиқловчи ҳужжат мақомига эга бўлди. Вазирлар Маҳкамасининг 19 июнда қабул қилган 389-сон қарорига биноан, ҳайдовчилик гувоҳномалари Ўзбекистон ичкарисида хориж мамлакатларида шахсни тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланадиган ID-карталар ўрнида қўлланилади. Ҳужжатда таъкидланишича, янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари пластикдан тайёрланади ҳамда жисмоний шахснинг идентификация рақамига, махсус электрон белгига эга бўлади. 2021 йилгача техник кўрикдан ўтганлик... Читать дальше...

БМТ: Дунёдаги ҳар 113 одамнинг бири қочқин

Озодлик Радиоси 

Бирлашган миллатлар ташкилотининг Қочқинлар иши бўйича Олий Комиссарлиги томонидан 20 июнь - Халқаро қочқинлар куни муносабати билан эълон қилинган ҳисоботда, жаҳондаги қочқинлар сони рекорд даражага етгани таъкидланди.

Қирғизистоннинг Ананьево қишлоғида газ станцияси портлаши оқибатида 2 одам ҳалок бўлди

Озодлик Радиоси 

Қирғизистоннинг Иссиқкўл туманидаги Ананьево қишлоғидаги газ балонлар сотилувчи жойда портлаш юз бергани оқибатида икки одам ҳалок бўлди, саккиз одам жароҳатланди. Расмий хабарда айтилишича, ҳалок бўлганлардан бири 3-синф ўқувчиси бўлган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги жароҳат олиб касалхонага ётқизилган 8 одамдан бирининг аҳволи оғир эканини билдирди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнилғи қўйиш шаҳобчаси олдида жойлашган газ балон сотувчи жойда газ портлаши оқибатида бир юк машинаси ва 2та портер русумидаги кичик юк машиналари ёниб кетган. Читать дальше...

Москва Вашингтонни АҚШ самолётлари нишонга айланиши мумкинлигидан огоҳлантирди

Озодлик Радиоси 

Москва Вашингтонни Сурия армиясининг СУ-22 қирувчи самолёти уриб туширилгани ортидан, бундан буён АҚШ самолётлари ҳам нишон сифатида қабул қилиниши мумкинлигидан огоҳлантирди. Россиянинг билдиришича, душанба кунидан бошлаб рус ҳарбий учоқлари АҚШ ва коалиция учоқлари ҳамда учувчисиз бошқариладиган самолётларни доимий кузатув остига олди. Москва Сурия учоғининг уриб туширилиши воқеасини диққат билан тергов қилишни ҳам талаб этмоқда, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Сурияда пиёда аскарлар... Читать дальше...

Британия ва Европа Иттифоқи ўртасида Брекзит музокаралари бошланди

Озодлик Радиоси 

Британиянинг Брекзит бўйича вазири Дэвид Дэвис Европа Иттифоқидан чиқиш бўйича музокаралар жараённини бошлаш учун 19 июнда Брюсселга келди. Дэвисга кўра, музокаралар конструктив равишда позитив ҳолатда бошланди. Музокараларда Британия Европа Иттифоқидан чиққанидан сўнг Ирландия ва Шимолий Ирландия ўртасидаги чегара мақомини аниқлаб олиш биринчи галдаги вазифа экани айтилди. Британиянинг Европа Иттифоқига товон тўлаши иккинчи даражали масала, деб кўриладиган бўлди. -Биз шунингдек, ўз музокараларимзни... Читать дальше...

НАТО қўшинларини Польша ва Болтиқбўйига кўчириш якунланди

Озодлик Радиоси 

НАТО қўшинларининг бир қисмини Болтиқбўйи давлатлари ва Польшага кўчириш жараёни якунланди. Бу ҳақда Рига яқинидаги Адажи ҳарбий базасида 19 июнь куни чиқиш қилган НАТО бош котиби Йенс Столтенберг маълум қилди. 2016 йилнинг июнида Варшавада ўтган НАТО саммитида иттифоқчилар Россиянинг Украинадаги ҳаракатлари фонида хавфсизлик кафолатини таъминлаш мақсадида Болтиқбўйи ва Польшада ҳарбийларни жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилган эди. Мазкур қарор бажарилиши ортидан ҳар бир мамлакатга 1200 нафардан НАТО ҳарбийси жойлаштирилди. Читать дальше...

Бугун Ўзбекистон мактабларида 11 йиллик таълимга бағишланган сўров ўтказилади

Озодлик Радиоси 

Бугун Ўзбекистоннинг барча мактабларида 9-синф ўқувчилари ва ота-оналар ўртасида 11 йиллик таълимга ўтишнинг қанчалик мақсадга мувофиқлиги борасида сўров ўткизилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлигига таянган ҳолда gazeta.uz хабар берди. Нашрнинг ёзишича, сўровнинг биринчи босқичи якшанба куни Тошкент шаҳридаги мактабларда ўтказилган. Мазкур сўров президент Шавкат Мирзиёев пойтахтдаги 78-мактабда тажриба тариқасида 11 йиллик таълимни қайта тиклашни таклиф қилгани муносабати билан ўтказилмоқда. Читать дальше...

Бугун Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида 2 кунлик музокаралар бошланади

Озодлик Радиоси 

Бугун Душанбеда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида навбатдаги музокаралар бошланади. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, музокараларда иштирок этадиган ўзбек ҳукумат делегациясига бош вазир ўринбосари Улуғбек Розиқулов етакчилик қилмоқда. Душанбеда 2 кун давом этадиган музокараларда савдо-иқтисодий, инвестициявий ва бошқа соҳалар бўйича амалий ҳамкорликка оид масалалар муҳокама қилинади. Расмий хабарда билдирилиишча, томонлар бўлажак ўзбек-тожик тадбиркорлари бизнес форуми натижаларидан келиб чиқиб... Читать дальше...


Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Арина Соболенко

Названо условие сенсации в матче Арины Соболенко с вундеркиндом из России






Юрист рассказала, кому достанется наследство Анастасии Заворотнюк

Военно-спортивная игра «Юнармейские старты» прошла в Воскресенске

Загрутдинов: котлованы южного перехода у вокзала Тимирязевская готовы на 80%

Мария Багреева: к нацпроекту присоединились две московские аптечные сети