Мы в Telegram
Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Июнь
2017
1 2
3
4
5 6
7
8 9
10
11
12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30

Новости за 26.06.2017

Ироқ генерали: Мосулдаги Эски шаҳарнинг 65-70 фоизи ИДдан озод қилинди

Озодлик Радиоси 

АҚШ етакчилигидаги коалиция кўмагида жангариларга қарши курашаётган Ироқ кучлари Мосулдаги Эски шаҳарнинг 65-70 фоизини озод қилди. Ироқ кучлари генерал-лейтенанти Салом ал-Обайдийнинг AFP агентлигига айтишича, "Ислом давлати" (ИД) экстремистик гуруҳи жангарилари назоратида "бир километр квадратдан оз тенг майдон" қолган. Мосулнинг Эски шаҳар қисми жангарилардан озод этилса, 2014 йилда ИД назоратига ўтган шаҳар тўлиқ озод бўлади. 3 йил муқаддам экстремист гуруҳ раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодий Мосулдаги... Читать дальше...

Janubiy Koreyada oʻzbek milliy kurashi ommalashmoqda

Sputnik Oʻzbekiston (sport) 

Janubiy Koreyada oʻtkazilgan turnirda Oʻzbekistondan Osiyo va jahon chempionlari boʻlgan 5 nafar kurashchi ishtirok etdi. Musobaqa yakunlariga koʻra, Suhrob Xudoyberdiyev, Shahram Ahadov va Ruslan Boʻriyevlar barcha raqiblarini magʻlub etib, oltin medal sohibiga aylandilar

Марказий банк қайта молиялаш бўйича устамани 5 фоизга кўпайтирди

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистон Марказий банки бошқарув ҳайъати 28 июндан бошлаб қайта молиялаш бўйича устамани ҳозирги 9 фоиздан 14 фоизга кўтариш тўғрисида қарор қабул қилди. Расмий хабарда айтилишича, бундай қарор инфляция даражасининг ўсиб бораётгани ортидан юзага келиши мумкин бўлган таваккалларнинг олдини олиш мақсадида қабул қилинган. Марказий банк 2015 йилнинг 1 январида қайта молиялашнинг фоиз ставкаларини 9 фоиз даражасида белгилаган эди. Марказий банк қарорида айтилишича, устаманинг 14 фоиз қилиб белгиланиши... Читать дальше...

Туркия президенти ҳайит намози пайтида ҳушидан кетди

Озодлик Радиоси 

Туркия президенти Ражаб Тоййип Эрдўғон ҳайит намозини ўқиётган пайтда ҳушидан кетиди. Бу ҳақда 25 июнь куни CNN Turk телеканали хабар берди. Телеканалнинг билдиришича, Эрдўғон Истанбулнинг Оташехир туманидаги Мимар Синан масждига ҳайит намозини ўқиш учун келган. Ҳайит намози вақтида кутилмаганда турк президенти хушидан кетган. Шифокорлар унга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатганидан сўнг кўп ўтмай Эрдўғон ўзига келган. Хабарда айтилишича, Эрдўғоннинг хушидан кетишига унинг қонида қанд миқдори ошиб кетгани сабаб бўлган.

Покистонда бензин ташувчи машина портлаши оқибатида камида 152 киши ҳалок бўлди

Озодлик Радиоси 

Покистоннинг Панжоб вилояти Бахвалпур шаҳри яқинидаги қишлоқда бензин ташувчи машина ағдарилиши оқибатида юз берган портлашда камида 152 киши ҳалок бўлди. Расмий маълумотда айтилишича, 25 июнь куни эрталаб бензовоз ҳайдовчиси бошқарувни қўлдан чиқаргани оқибатида автомашина ағдарилиб кетган. Атрофдаги қишлоқ аҳолиси ағдарилган машинадан бензин ғамлаб олиш учун йиғилиб келган. Одамлар сони 500га етганида портлаш юз берган. -Воқеа жойига жуда кўп одам йиғилди. Биз уларни портлаш юз бериши мумкинлигидан огоҳлантириб... Читать дальше...

Албания парламентига сайловда социалистлар ғалаба қилиши кутилмоқда

Озодлик Радиоси 

Албанияда 25 июнь куни ўтган парламент сайловида, экзит пол натижаларига қараганда, парламентдаги кўпчилик ўринни ҳукмрон социалистлар партияси эгаллади. Экзит пол натижаларига қараганда, бош вазир Эди Рама мансуб бўлган социалистлар партияси сайловда 45 фоиздан 49 фоизгача овоз олиши мумкин. Бу эса Албаниянинг 140 ўринли парламентидаги 71-75 ўринни социалистлар эгаллаши мумкинлигини англатади. Эди Рама сайлов тўғрисида муносабат билдирар экан: -Мен ўйлайманки, бу биз учун қувончли кун бўлади, - деб айтди. Читать дальше...

Россияда ишлашга рухсатнома олиш учун Тошкентда пулли имтиҳон топшириш мумкин

Озодлик Радиоси 

Россияда ишлашни истаган ўзбекистонликлар ишлашга рухсатнома олиш учун Тошкентдаги уч олийгоҳда пулли имтиҳон топширишлари мумкин. Бу борада тарқатилган расмий хабарда айтилишича, имтиҳонлар Миллий университет, Тошкент давлати техника университети ва Москва давлат университетининг Тошкент филиалида ўтказилади. Россияда ишлашга рухсатнома олмоқчи бўлган ўзбекистонликлар рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги асослари борасида ягона имтиҳон топширадилар. Имтиҳонлар ҳақида барча маълумотлар Ташқи... Читать дальше...

Ўзбекистонда Рамазон ҳайити нишонланмоқда

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистонда 26 июнда Рамазон ҳайити нишонланмоқда. Ўзбекистон президентининг «Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги қарорига биноан 26 июнь дам олиш куни деб эълон қилинган. Ўзбекистондан ташқари минтақа давлатлари орасида Тожикистон ва Туркманистонда ҳам Рамазон ҳайити 26 июнда белгиланмоқда. Бир қанча давлатлардаги муфтиятлар Рамазон ойи 24 июнда тугаши, 25 июнь куни эса Ҳайит намози ўқилиши ҳақида фатво чиқарган эди. Шунинг учун мусулмонлар истиқомат қилувчи давлатларнинг аксарида, жумладан... Читать дальше...


Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Арина Соболенко

Соболенко в купальнике зажигательно станцевала перед женатым бойфрендом. Видео






В Подмосковье число погибших в ДТП снизилось на 21%

Восстановление дома в Балашихе после взрыва газа прошлой осенью завершится в 2024 году

Ремонт четырех медучреждений в Дмитрове завершится в этом году

Вячеслав Франк: «Барнаул должен стать одним из наиболее комфортных городов Сибири»