Мы в Telegram
Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Июль
2017

Новости за 20.07.2017

Qirg‘izistondagi yana bir hududda aroq sotish taqiqlandi

Озодлик Радиоси 

Joriy haftada Qirg‘izistonning janubiy poytaxti – O‘sh shahri tarkibiga kiruvchi Japalaq qishloq hukumati hududida spirtli ichimliklar savdosi taqiqlandi. Bu qishloq keyingi yillarda spirtli ichimliklar savdosi taqiqlangan yagona hudud emas.

Hokimdan kaltak yegani iddao qilinayotgan yana bir fermer o‘zini osib o‘ldirdi

Озодлик Радиоси 

Qashqadaryo viloyati Koson tumanida fermerlik qilib kelgan O‘ktam Eshmurodov seshanba kuni dalasidagi shiyponda o‘zini osdi. Suiqasd tafsilotlariga yaqin kosonliklar iddaosicha, 43 yashar fermer bug‘doy rejasini bajara olmagani uchun hokimdan kaltak yeganidan so‘ng o‘zini o‘ldirgan. Ozodlik bog‘langan Koson tumani hokimi bu iddaoni inkor qildi.

Prezident uchun imomlardan diniy siyosatga oid fikr yig‘ilmoqda

Озодлик Радиоси 

O‘zbekiston Musulmonlar idorasi mamlakatdagi 5 mingdan ortiq imomdan prezident Shavkat Mirziyoevga bildirishni istagan fikr va taklifini yig‘moqda. Namanganlik imomlardan biriga ko‘ra, ularning qo‘liga ikki varaqlik namuna berilgan va shu asosda, asosan, besh yo‘nalishda fikr bildirishgan.

Путин Людмила Алексеевани 90 йиллиги билан табриклашга шахсан ўзи борди

Озодлик Радиоси 

Россия президенти Владимир Путин мамлакатдаги энг таниқли ҳуқуқ фаолларидан бири Людмила Алексеевани 90 ëшга тўлиши билан шахсан табриклаш учун фаолнинг хонадонига борди. Алексеева 2018 йил мартига белгиланган президент сайловида Путиннинг кутилаëтган иштирокини кескин танқид қилиб келмоқда. 60-йиллардан бери Россиядаги фуқаролик жамияти фаоли сифатида танилган Алексеева¸ 1996 йилдан бери Москва Ҳелсинки гуруҳига раҳбарлик қилади. - Мен сизга кўп-кўп йиллардан бери сизни жуда яхши кўрадиган¸... Читать дальше...

БМТ: Марказий Осиëда ОИТВ билан боғлиқ ўлим кўпаймоқда

Озодлик Радиоси 

UNAIDS агентлиги эълон қилган янги ҳисоботга кўра¸ дунëнинг аксар минтақасида одам иммун тақчиллиги вируси - ОИТВ билан боғлиқ ўлим ҳолатлари камайиб бораëтган бир пайтда¸ Марказий Осиëда бу кўрсаткич ошиб бормоқда. 2016 йил давомида¸ ҳисоботга кўра¸ ОИТВ билан боғлиқ мураккабликлар оқибатида ўлганлар сони глобал миқëсда 2005 йилга нисбатан қарийб икки бараварга камайган. ОИТВдан ўлганлар рекорд даражага етган 2005 йили 1¸9 миллион одам бу вирус қурбони бўлган бўлса¸ ўтган йили бу рақам 1 миллионга тушган. Читать дальше...



Олабуқаликлар ўзбек ва қирғиз расмийларидан Заркент чегара масканини очиб беришни сўрашмоқда

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистондаги қўшни қишлоққа ўтиш учун юзлаб километр масофа босиб ўтиш ва минглаб сўм маблағ сарф этишга мажбур бўлаётган олабуқаликлар расмий Тошкент ва Бишкекдан ўзларига яқин бўлган чегара-ўтказиш масканини очиб бериш илтимоси билан мурожаат қилмоқдалар.

Қирғизистондаги яна бир ҳудудда ароқ сотиш тақиқланди

Озодлик Радиоси 

Жорий ҳафтада Қирғизистоннинг жанубий пойтахти – Ўш шаҳри таркибига кирувчи Жапалақ қишлоқ ҳукумати ҳудудида спиртли ичимликлар савдоси тақиқланди. Бу қишлоқ кейинги йилларда спиртли ичимликлар савдоси тақиқланган ягона ҳудуд эмас.

Нархлар кескин ошиб кетаëтган бир пайтда 400 минг сўмга қандай яшаш мумкин?

Озодлик Радиоси 

Резюме "Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ****************************************************************************** Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида... Читать дальше...

OzodMikrofon: “Мажбурий ижро бюроси аҳолига осмондан олиб қарз ёзмоқда”

Озодлик Радиоси 

Жиззах вилояти Дўстлик туманининг электр тармоқлари идорасида ишлайдиган Кенжабек Мажбурий ижро бюросининг ходимлари уйма-уй юриб, одамларнинг бўйнига катта миқдордаги қарзни илиб кетишаётганидан арз қилди.

Андижон ҳокимининг гўштни арзонлаштириш буйруғидан сўнг гўшт янада қимматлади

Озодлик Радиоси 

18 июль куни Андижон вилоят ҳокими қассобларни йиғиб, гўшт нархини 29 минг сўмдан кўтармаслик ҳақида буйруқ берди. Андижонликларга кўра, бунгача 34 минг сўмдан сотилган лаҳм гўшт нархи ҳоким гапидан кейин 42 минг сўмга кўтарилган.

Андижонда 700 йиллик масжид таъмири бошланди

Озодлик Радиоси 

Sizdan Telegram лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ****************************************************************************** Андижонда 700 йиллик масжид таъмири бошланди Андижон шаҳри... Читать дальше...

Киевда ўлдириб кетилган журналист Павел Шеремет хотирланмоқда

Озодлик Радиоси 

Украина пойтахти Киевда бундан роппа-роса бир йил олдин ўлдириб кетилган журналист Павел Шеремет хотирасига бағишланган акциялар бўлиб ўтмоқда. “Павелни ким ўлдирди?” деган баннер кўтарилган бу тадбирларда Шереметнинг ҳамкасблари¸ оила аъзолари ва дўстлари¸ шунингдек¸ матбуот эркинлигига бефарқ бўлмаганлар қатнашмоқда. Акция иштирокчилари Украина хавфсизлик хизмати¸ президент маъмурияти ва Ички ишлар вазирлиги бинолари олдига юриш қилиб¸ журналист қотилларини топиб-жазолашни талаб қилди. 2016... Читать дальше...

“Инфин Банк” долларни еврога алмаштириш акцияси ўтказмоқда

Озодлик Радиоси 

2007 йилда ташкил этилган «Invest Finance Bank» шу кунларда еврозонага саëҳат қилувчиларга қулайлик яратиш мақсадида АҚШ долларини Марказий банк белгилаган кросс-курс бўйича еврога айлантириш акцияси ўтказмоқда. Банкнинг Facebook саҳифасида хабар қилинган бу акция давомида долларини еврога айлантирмоқчи бўлган жисмоний шахслар 1000 сўм тўлаш орқали валюта алмаштиришлари мумкин. - Бугун Марказий банк белгилаган кросс-курс бўйича 500 долларни атиги 1000 сўмлик тўлов билан 438 еврога алмашлаб берамиз. Читать дальше...

Ҳокимдан калтак егани иддао қилинаëтган яна бир фермер ўзини осиб ўлдирди

Озодлик Радиоси 

Қашқадарё вилояти Косон туманида фермерлик қилиб келган Ўктам Эшмуродов сешанба куни даласидаги шийпонда ўзини осди. Суиқасд тафсилотларига яқин косонликлар иддаосича, 43 яшар фермер буғдой режасини бажара олмагани учун ҳокимдан калтак еганидан сўнг ўзини ўлдирган. Озодлик боғланган Косон тумани ҳокими бу иддаони инкор қилди.

Трамп Ассадга қарши урушаëтган исëнчиларни қўллашни тўхтатган

Озодлик Радиоси 

Reuters агентлиги ва Washington Post газетасининг номи ошкор этилмаган АҚШ расмийларига таяниб ëзишича¸ президент Дональд Трамп Сурия президенти Башар ал-Ассадга қарши урушаëтган исëнчи гуруҳларни ҳарбий жиҳоз билан таъминлаш ва уларга тренинг беришни тўхтатган. Марказий разведка бошқармаси (МРБ)нинг махфий дастурини тўхтатиш ҳақидаги бу қарор Сурияда Россия билан бирга ишлаш ниятини намоëн қилиш мақсадида бир ойча аввал қабул қилинган. Ассад режимини ағдариш мақсадида 2013 йил Обама даврида... Читать дальше...

Новости России
Москва

В Парке Горького вновь пройдет Московский детский фестиваль искусств «НЕБО»


Қирғизистон президенти лотин алифбосига ўтиш заруратига шубҳа билдирди

Озодлик Радиоси 

Президент Алмазбек Атамбаев ўз ташаббуси билан Бишкекда ўтказилаëтган “Олтой цивилизацияси ва олтой тилли қардош халқлар” конференциясида Қирғизистонда бошланган лотин алифбосига ўтиш истиқболига ишончсизлик билдирди. Атамбаев лотин алифбосига ўтиш туркий халқларни яқинлаштиради¸ мамлакатнинг ривожланишига туртки беради¸ деган фикрларни савол остига олди. -Лотинга ўтиш¸ туркий халқларни бирлаштирмайди¸ аксинча¸ уларни бир-биридан узоқлаштиради. Бу амалда пантуркизм ғоялари таъсирига ўтиш дегани... Читать дальше...

ЕИ грузинларга берилган визасиз саëҳат имтиëзини бекор қилиши мумкин

Озодлик Радиоси 

ЕИ билан Тбилиси ҳукумати ўртасида визасиз саëҳат қилишга оид келишув 28 мартдан кучга кирганига қарамай¸ кейинги пайтларда Франция чегарачилари томонидан мамлакатга киритилмаëтган грузияликлар сони ошиб бормоқда. Грузиянинг Франциядаги элчиси¸ буни визасиз режим бошланганидан сўнг Францияга кирган грузияликлар орасида бошпана сўровчилар сонининг кўпайгани билан изоҳлади. Элчининг айтишича¸ ЕИдан бошқана сўровчилар сони ошишда давом этаверса¸ иттифоқ визасиз сайëҳат ҳақидаги келишувни бекор қилиши мумкин. Читать дальше...

Ëшлар учун алоҳида банк¸ алоҳида нашриëт очилади

Озодлик Радиоси 

Президент Шавкат Мирзиëевнинг 18 июль кунги «Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан «Камолот»дан «Ëшлар иттифоқи»га айланган гуруҳнинг моддий-техник базаси мустаҳкамланадиган бўлди. Бу қарор орқали тасдиқланган махсус Дастурга кўра¸ Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Ëшлар клуби» ташкил этилади¸ «Ёшлар нашриёт уйи», «Ёшлар пресс-клуби» ва «Ёшлар қурилиш инвест» компаниясини ташкил этилади. 30 июнь куни «Камолот» ҳаракати фаоллари... Читать дальше...

Имомали Раҳмоннинг диктор қизи банк раҳбарлигига тайинланди

Озодлик Радиоси 

Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг олтинчи қизи Зарина Раҳмон мамлакатдаги энг йирик банклардан бири “Ориëнбанк” бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланган. Бу банкка Зарина Раҳмоннинг тоғаси Ҳасан Асадуллозода раислик қилади. 18 июль куни Озодликнинг тожик хизматига етиб келган банк ҳужжатида¸ Зарина Раҳмоннинг бу лавозимга йил бошида тайинлангани¸ бироқ жамоатчиликка эълон қилинмагани кўрилади. 23 яшар Зарина Раҳмон Британия коллежини битирганидан кейин Тожикистон давлат телевидениесида... Читать дальше...


Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
ATP

Теннисист Медведев может спуститься на пятое место в ATP после "Мастерса" в Риме






МИД Индии воздержался от оценок визита Путина в Китай

Это лето принесет море сюрпризов: одна аномалия будет сменять другую

Суд в Москве арестовал зампредседателя правительства Алтайского края

В России предложили снизить мотоциклистам плату за проезд по дорогам