«Орол балиқларидан 99 турли таомлар» фестивалида балиқдан 112 хил таом тайёрланди
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг ташкиллаштириши билан республикамизда икки кун давомида «Орол ва Мўйноқнинг қайта тикланиши» халқаро экофестивали, Бердақ ва Ажиниёз шоирларнинг халқаро шеър ва мусиқа фестивали, «Орол балиқларидан 99 турли таомлар» гастрономик фестивали бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Қорақалпоғистон ахборот агентлиги.
Тадбирнинг иккинчи куни Мўйноқ туманида давом этди. Тумандаги «Мадели» ОФЙ ҳудудидаги «Кўк сув» кўли бўйида «Орол балиқларидан 99 турли таомлар» гастрономик фестивали бўлиб ўтди. Читать дальше...