Мы в Telegram
Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Ноябрь
2017

Новости за 26.11.2017

Дунёдаги энг оғир тилла узук қандай кўринишга эга эканлигини биласизми?

Zamin.uz 

Дунёдаги энг оғир тилла узукнинг вазни 63 кг бўлиб, унинг нарҳи 3 миллион АҚШ долларига баҳоланган. Ушбу узук БААдаги соатлар ва заргарлик буюмлари кўргазмасида намойиш этилган эди.

63 килограммлик узук “Star of Taiba” номини олган ва 2000 йилда яратилган. Мазкур узук 70 см диаметрга эга бўлиб, унинг устида 55 та заргар 45 кун давомида тер тўкиб ишлашган.

Дунёнинг энг оғир тилла узук сотув учун эмас, фақат кўргазма мақсадида яратилган. Аммо хоҳловчилар мазкур узукнинг кичкиналаштирилган... Читать дальше...

Актёр Рэнс Ховард 89 ёшида вафот этди

Zamin.uz 

АҚШлик машҳур актёр Рэнс Ховард 89 ёшида оламдан кўз юмди. Бу ҳақида унинг ўғли Рон Ховард маълум қилган.

Роннинг айтишича, унинг отаси ҳамиша нафсоният ва юксак даражадаги одоб-аҳлоқ мувозанатига амал қилиш иқтидори билан ажралиб турган. Шунингдек, режиссёр отасининг актёрлик санъатига бўлган интилиши оиланинг бошқа аъзолари тақдирида ҳам асосий ролни ўйнаганини айтиб ўтди.

Рэнс фаолияти давомида 270 дан ортиқ роллар ижро этган ва сўнгги йилларда фақат ўғлининг фильмларида суратга тушган. Читать дальше...

2018 ЙИЛДА ТОҒ ЭЧКИСИ БУРЖИ ВАКИЛЛАРИНИ НИМА КУТАДИ?..

Hordiq.uz 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01) УМУМИЙ ТАЪРИФ Табиатан жиддий ҳисобланмиш Тоғ эчкиси буржи вакиллари 2017 йилни арзирли кўринишда ўтказишди. Мукофотини ҳам олишди. 2018 йил ҳам улар учун омадли бошланиши кутилмоқда. Сиз эски йилда охирига етказа олмаган ишларни 2018 йил бошида якунлайсиз. Январ ойиданоқ ишхонадаги мавқеингиз ортиб, раҳбарлар бажарган ишларингиз учун мақтовларга кўмишлари […]



Украинада Сталин ҳайкали номаълум кимсалар томонидан уриб синдирилди

Zamin.uz 

Запорожьеда Иосиф Сталинга тегишли бюст номаълум кимсалар томонидан уриб синдирилди ва ҳайкал парчалари Голодомор қурбонлари ҳотираси тисмоли ёнига сочиб кетилди.

Кейинчалик ижтимоий тармоқларда “Иосиф Сталиннинг Запорожьедаги охирги ҳайкали йўқ қилинди” деган хабар пайдо бўлган.

Запорожье вилояти миллий полиция бош бошқармасининг матбуот хизмати ушбу ҳодиса юзасидан қонун ҳимоячиларига бирорта шикоят келиб тушмаганини қайд этди, дейилади хабарда.

Европа иттифоқи Россияда қабул қилинган "хориж агенти" тўғрисидаги қонунни танқид қилди

Озодлик Радиоси 

Европа иттифоқи Россияда хориждан молиявий таъминот олувчи оммавий ахборот воситаларини (ОАВ) "хориж агенти"га тенглаштирувчи янги қонуннинг Президент Путин томонидан имзоланишини танқид қилди. Европа комиссиясининг қўшни давлатлар билан алоқалар ҳамда  иттифоқни кенгайтириш масалаларига масъул расмий вакили Майя Косьянчич, 26 ноябрь куни берган баёнотида, бундай қонуннинг қабул қилинишини "Россиянинг инсон ҳуқуқлари бўйича масъулияти ҳамда ваъдаларига зид", деб баҳолади. Россия президенти Владимир Путин бу қонунни 25 ноябрь куни имзолади. Читать дальше...

Эрон президенти Сурияда "Миллий қурултой" тузиш ғоясини қувватлади

Озодлик Радиоси 

Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний Сурия президенти Башар Асад билан телефондаги мулоқотида мамлакатдаги мухолифларни ҳам бир орага келтирувчи "миллий қурултой" тузиш ғоясини қувватлашини билдирди. IRNA агентлиги 25 ноябрь куни Руҳонийдан келтирган иқтибосда бу "Сурияда барқарорлик ва хавфсизликни тиклаш сари ташланган қадам" бўлиши мумкинлиги айтилди. Бу таклиф Эрон, Туркия ва Россия раҳбарлари ўртасида 22 ноябрь куни Россиянинг Сочи шаҳрида ўтган учрашувда ўртага ташланди. Бу учрашувдан сўнг Россия... Читать дальше...

Покистонда исломчи намойишчилар ва хавфсизлик кучлари тўқнашуви кучайди

Озодлик Радиоси 

Исломобод шаҳри четида исломий партия фаоллари билан хавфсизлик кучлари ўртасида бошланган тўқнашувлар иккинчи кун давом этмоқда. Бу ҳудудда исломий партиянинг, тахминан, 2 мингга яқин фаол ва тарафдорлари 3 ҳафтадирки намойиш қилмоқда.  26 ноябрь куни уларнинг сони янада кўпайди. Ҳозирда намойишчилар Исломобод ва Равалпинди шаҳарларини боғлаб турувчи асосий йўлни тўсиб қўйган. Хабарларга кўра, 25 ноябрь куни намойишчилар ва Покистон хавфсизлик кучлари ўртасидаги тўқнашувларда олти одам, бир полиция ходими ўлган... Читать дальше...

Ливия қирғоқларида 30 нафардан ортиқ мигрантлар чўкиб кетди

Zamin.uz 

Қутқарувчилар яна 80 кишини оғир ҳолатда Триполи ҳарбий базасига етказиб келишган.

Ҳалок бўлганлар орасида аёллар ва болалар ҳам бор. Бу ҳақида Ливия ҳарбий денгиз флоти вакили Аюб Гхасем маълумотларига таянган ҳолда “Life.ru” сайти хабар бермоқда.

Кеманинг чўкиб кетишига сабаб унга ҳаддан кўп оғирлик тушгани бўлган.

Зимбабвенинг 93 ёшли собиқ президенти Роберт Мугабе истеъфога чиқиши учун 10 млн доллар пул беришларини талаб қилди…

Hordiq.uz 

Ҳукуматни янгилаш тарафдорлари Мугабенинг бу шартига рози бўлишди. Келишувга кўра, талаб қилинган пулларнинг 5 миллон доллари шу заҳоти берилди. Қолган 5 миллион доллар эса икки-уч ой ичида бериладиган бўлди. Бундан ташқари, Мугабе умрининг охирига қадар йилига 150 минг доллардан пенсия олиши белгилаб қўйилди. Яна мамлакат пойтахти Хараредаги уйни ҳам собиқ президентга ҳадя қилишди. У […]

«Афросиёб» газетаси янги йўналишда чоп этила бошлади

Ziyouz.uz 

Самарқандда яна бир янги газета чоп этила бошланди. Аслида, «Афросиёб»нинг номи газетхонларга 2012 йилдан бери таниш. Аммо газетага ёзувчи Каримберди Тўрамурод муҳаррир этиб тайинлангач, газета ўз йўналишини ўзгартирди, у адабий-маърифий газетага айланди. Газетанинг «Мутолаа завқи» саҳифасида замондош ижодкорларнинг янги ҳикояларини, давоми...

Новости России
Москва

Трихолог, ведущий специалист многофункциональный клиники KindCare в Дубае Кристина Евдошенко: что такое андрогенная алопеция и как ее лечить


Самарқанд янги ҳокими "Samarkand City" олимпия шаҳарчасини қуришни ваъда қилди

Озодлик Радиоси 

Самарқанд вилоят Туробжон Жўраев шаҳарда Осиё ўйинлари халқаро стандартига жавоб берадиган олимпия ўйинлари шаҳарчаси қурилишини ваъда қилди. Kun.uz нашрининг хабар қилишича, ҳоким шаҳардаги эшкак эшиш спортига мосланган канал бўйида 2017 йилги ҳосил мавсумига бағишлаб ўтказилган "Ҳосил байрами"да чиқиш қилган. "Эшкак эшиш канали ҳудудида Осиё ўйинлари даражасидаги халқаро спорт турнирларини бемалол қабул қила оладиган Олимпия шаҳарчаси ҳам бунёд этилади", дея ҳоким Туроб Жўраевдан иқтибос келтирди... Читать дальше...

Лионель Месси Криштиану Роналду билан қандай муносабатда эканлигига ойдинлик киритди

Zamin.uz 

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Месси ўз рақиби Ронулду билан ўрталарида дўстлик бўлиши мумкин ёки йўқлигига рўй-рост жавоб берди.

“Бундай воқеа содир бўладими, йўқми билмайман. Дўстлик бир инсон билан қандайдир муддатдаги вақтни бирга ўтказиш ва улар бир-бирини ўрганишлари натижасида пайдо бўлади. Роналду билан ҳеч қандай муносабатда эмасмиз, асосан мукофот топшириш маросимларида учрашиб, гаплашамиз ҳолос. Бундай пайтларда ҳаммаси яхши, бошқа вақт эса ҳеч тўқнаш келмаймиз” дейди Лео “Marca” нашрига берган интерьвюсида. Читать дальше...

Кореяда президент Мирзиёев исми билан номланган китоб чоп этилди

Озодлик Радиоси 

Кореяда Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Президенти сифатидаги илк йили ҳақида битилган “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев” номли китоб корейс тилида, 50 минг нусхада чоп этилди.  Президент матбуот хизматининг 23 ноябрь куни хабар қилишича, шу йилнинг сентябрь ойида чоп этилган 320 саҳифалик китобда Шавкат Мирзиёевнинг президент вазифасини бажарувчи, сўнгра президент сифатидаги фаолияти ҳикоя қилинган. Унинг турли саналар ва минбарларда сўзлаган нутқларидан иқтибослар берилган. ... Читать дальше...

КУН КУЛГИСИ…

Hordiq.uz 

* * * Камбағалдан сўрашди: — Мабодо катта бойлик топиб олсангиз, қаерда сақлаган бўлардингиз? — Орзуларим оғушида. * * * Грузин хотинидан сўради: —             Янги қўшнимиз нима иш қиларкин-а? —             Билмадим. Кечқурун пичоқ қайрайди. Эрталаб уйига бир даста пул кўтариб келади… Чилангар бўлса керак. * * * Грузинникига ўзбекистонлик дўсти меҳмон бўлиб борди. Грузин уни […]

Президент Мирзиёев Мисрдаги террор акти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Мисрнинг Синай ярим оролида амалга оширилган террорчилик акти муносабати билан мамлакат Президенти Абдул Фаттоҳ ал-Сисига ҳамдардлик билдирди. 24 ноябрь куни Синай ярим оролидаги масжидга жума намози пайтида қилинган террорчилик ҳужуми оқибатида 235 одам қурбон бўлди, 100дан ортиғи яраланди. Ҳужумга масъулиятни ҳозирча ҳеч бир гуруҳ зиммасига олгани йўқ. Ҳодиса ортидан Мисрда уч кунлик мотам эълон қилинди. Миср армияси бу ҳужумдан сўнг бошланган аксилтеррор... Читать дальше...

Россияда икки ойлик чақалоқни шафқатсизларча дўппослашди

Zamin.uz 

Россиянинг Наро-Фоминске шаҳрида икки ойлик чақалоқ шафқатсиз тарзда дўппосланди. Жиноят натижасида болакайнинг энса, тос ва қовурға суяклари синган, танасидан яна кўплаб жароҳатлар олган. Айни пайтда чақалоқ шифохонага етказилган.

Аниқланишича, чақалоқнинг онаси 17 ёшда. Отасининг ёши эса айрим манбаларда 19, яна айримларида 21 да деб кўрсатилмоқда. Уларнинг 2 ойлик чақалоқларидан ташқари яна битта фарзандлари бор.

Ҳозирда содир этилган жиноят юзасидан барча керакли текширувлар олиб борилмоқда.


Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Новак Джокович

Джокович — о травме: На данный момент, вроде все нормально, но я не знаю, что будет утром






В ООН заявили о необходимости возобновления диалога между ядерными державами

Выравнивающий слой устраивают на пролетном строении путепровода в подмосковном Раменском

Культурный центр «Интеграция» проведет концерт ко Дню России в Перовском парке

Суд в Москве отправил в СИЗО бывшего замглавы Краснодарского края Власова