Матбуот ва ахборот агентлиги ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда жамиятда соғлом маънавий муҳитни қарор топтириш, ёшларда ғоявий, мафкуравий хуружларга қарши маънавий иммунитетни шакллантириш, ёшларнинг китоб ўқиш кўникмасини, мутолаа маданиятини юксалтириш юрт тараққиётига хизмат қиладиган муҳим омиллардан эканлиги таъкидланди.