Мы в Telegram
Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Январь
2018

Новости за 25.01.2018

Ўзбекистонда 26 январь кунги об-ҳаво маълумоти

Zamin.uz 

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, 26 январь куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси -4 ... -2 даража, кундузи +1 ... +3 даража илиқ бўлади. Сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -15 ... -10 даража, кундузи -7 ... -2 даража совуқ бўлади. Урганчда кечаси -13 ... -8, кундузи -5 ... 0 даражаса совиши кутилмоқда. Читать дальше...

Малика Салимова: Ақтўбе фожиасига 3 кун куйдим - 52 одамнинг битта ўтда ёниши даҳшат!

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистонлик шоира, сўнгги йиллар ичида ижтимоий тармоқларда танилган Малика Салимова Ақтўбе қурбонлари хотирасига шеър ёзди ва унинг фожеа куни ёзилган шеърига басталанган қўшиқ икки кун сўнгра Youtube тармоғига юкланди.

Мирзиёевнинг ҳокимлари билан Худоёрхоннинг ҳокимлари ўртасида фарқ борми?

Озодлик Радиоси 

Сарлавҳага чиқарилган саволни АҚШда яшаётган журналист Жаҳонгир Муҳаммадга Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг тошлоқликлар шаънига айтган ҳақорати муносабати билан бердик. Суҳбатдошимиз бошқа бир мавзу юзасидан фикр билдирар экан, Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси ходимларидан эшитгани - бир янгилик билан ҳам ўртоқлашди.



Шерали Жўраевнинг узоқ кутилган концерти қандай ўтди? (фото)

Zamin.uz 

Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев узоқ танаффусдан сўнг «Истиқлол» санъат саройида яккахон концерт дастурини тақдим қилди.

Дастурни сухандон Дилдора Рустамова ҳамда бошловчи Анвар Азимовлар олиб боришди.

Концерт Ўзбекистон халқ артисти Афзал Рафиқовнинг монологи билан бошланди. Сўнг саҳнага Шерали Жўраев чиқиб келди. Шерали Жўраевни соғинган мухлислари гулдурос қарсаклар билан кутиб олдилар. Санъаткор концерт дастурини «Онагинам» таронаси билан бошлади.

Бирин-кетин «Инсон қасидаси»... Читать дальше...

АТ «Алоқабанк» автокредит беришни бошлади

Zamin.uz 

Фуқароларнинг автомобиль сотиб олиш учун кредит жорий қилиш юзасидан билдирилган таклифларини инобатга олган ҳолда, АТ «Алоқабанк» томонидан «GM Uzbekistan» расмий дилерларидан пул кўчириш йўли билан автомобилларни харид қилиш учун «Автокредит» истеъмол кредити жорий қилинди.

Банк ахборот хизматидан хабар қилинишича, автокредитнинг асосий шартлари қуйидагича:

— депозит гарови — автомобиль нархидан 30 фоиз;

— кредит муддати — 4 йилгача;

— кредит фоизи — йиллик 20 фоиз.

Кредитни... Читать дальше...

Ўзбек Миллий академик драма театри жамоаси Хоразмга борди. Сафардан кўзланган мақсад нима?

Uza.uz (oz) 

Амалдорларнинг Жайронқул отага ўхшаган инсонлар соддалигидан фойдаланиб қилган қилмишлари ўша давр жамиятида қандай қусурлар мавжуд бўлганини яққол кўрсатади.

Эрондан ҳижоб ўрашга қарши чиққан аёлни қўйиб юбориш талаб қилинмоқда

Озодлик Радиоси 

Amnesty International ташкилоти ўтган ойда Теҳронда ҳибсга олинган аёлни “зудлик билан ва ҳеч бир шартсиз” озод қилишга даъват этмоқда. У аёлларнинг исломий кийимни мажбурий кийишига тинч тарзда норозилик билдиргани айтилмоқда. Қароргоҳи Лондонда жойлашган Amnesty International инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти Эрон ҳокимият идораларини “ҳижоб ўрашга қарши чиққан аёларни таъқиб қилмасликка ҳамда камситувчи ва ҳақоратомуз амалиётни бекор қилиш”га чақирди. Ўтган йил 27 декабридан бери Теҳроннинг... Читать дальше...

Сурия бўйича музокараларнинг тўққизинчи раунди бошланади

Озодлик Радиоси 

25 январь куни Сурия урушига сиёсий ечим топиш бўйича БМТ етакчилигидаги музокараларнинг тўққизинчи раунди бошланади. Ташкилотнинг Сурия бўйича махсус вакили Стаффан де Мистура 24 январь куни ҳукумат ва мухолифат вакиллари иштирок этадиган музокаралар ўта муҳим пайтда ўтказилаётганини таъкидлади. Де Мистура конституцион масалалар бўйича алоҳида йиғин ўтказади. Ўтган ойда ушбу масалада Женевада ўтказилган музокаралар муваффақиятсиз якунланган эди. Вакил ушбу муваффақиятсизлик учун президент Башар ал-Ассад ҳукуматини айблади. Читать дальше...

Россия полицияси қонунбузар намойишчиларга қарши кескин курашмоқчи

Озодлик Радиоси 

Россия Ички ишлар вазирлиги расмийси мамлакат полицияси 18 мартга белгиланган президентлик сайлови олдидан ўтказилидиган ҳар қандай намойиш давомида содир этилиши мумкин бўлган қонунбузарликларга кескин жавоб берилишини айтди. 28 ноябрь куни Россия мухолифати етакчиси Алексей Навальний ўз тарафдорларини намойишга чиқишга чақирган. Москва полицияси расмийлари билан учрашган ички ишлар вазири ўринбосари Александр Горовой полиция Россия қонунларига таянган ҳолда, аҳолининг йиғинларда иштирок этиш ҳуқуқини ҳурмат қилишини таъкидлади. Читать дальше...

Нон хамирига заҳар қўшган аёл эрининг қариндошларини ўлдиришга уринди

Zamin.uz 

Тожикистонда 39 ёшли аёл ўз турмуш ўртоғининг қариндошларини заҳарлади. Бу ҳақда “Qalampir.uz” сайти хабар берди.

Маълумотларга қараганда, аёл нонга кимёвий модда қўшиш орқали эрининг қариндошларини камида 4 марта заҳарлашга уринган. Натижада эса 2 киши вафот этган, 38 киши кучли заҳарланган.

Хамирга заҳар солиш орқали қариндошлардан “ҳалос” бўлишни истаган аёл уйга эгалик қилиш учун ана шундай қабиҳ ишга қўл урганлиги аён бўлди. Махпора Ҳикматова жиноят ва қотилликка қўл уришда айбланиб, 18 йилга озодликдан маҳрум этилди. Читать дальше...

Новости России
Москва

США и Европа "подготавливают" Россию и Ближний Восток для переселений?!


Ўзбекистон ортидан Тожикистон ҳам Қозоғистон орқали сафар қилмасликка чақирди

Озодлик Радиоси 

Қозоғистонда ҳавонинг кескин совуши ортидан Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги тожикистонлик ватандошларни ушбу мамлакат ҳудуди орқали Россияга сафар қилишдан тийилишга чақирди. Аввалроқ  Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳам совуқ сабаб фуқароларни Россияга Қозоғистон орқали бориш хавфлилигидан огоҳлантирган эди.  Тожикистон фавқулодда вазиятлар қўмитасининг хабар беришича, 21 январь куни тожик меҳнат муҳожирларини Россияга элтаётган автобус шимолий Қозоғистоннинг Буландин туманида бузилиб... Читать дальше...

"Бозор маъмуриятига қарши митинг ўтказдик" (ВИДЕО)

Озодлик Радиоси 

ОЛМАЛИҚ. "Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида Ойдин бозори маъмуриятига қарши митинг. Бозор патта нархини оширгани ҳамда тадбиркор сотувчиларга 200 минг сўмдан мажбурлаб фартук олдиргани сабаб бўлди. Бозордаги маҳсулот "Корзинка" супермаркетидан ҳам қиммат. Сабаби бозор маъмурияти патентга 800 минг ва кунлик патта пулига 25 минг сўм сўраяпти". ****************************************************************************** Резюме "Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Читать дальше...

"Хива бозори бомба тушгандек аҳволда"

Озодлик Радиоси 

ХИВА. "Хоразм Хива деҳқон бозори бомба тушгандек аҳволда. Ўзбекчиликда янгисини қурмай, эскисини бузма, деган нақл бор. Лекин Хивада аксинча салласини ол деса, калласини кесиб келяпти. Савдогарларга, деҳқонларга савдо қилишга жой йўқ. Кўчаларда дарбадар халқ девоналардай савдо қилиб, ИИБ ходимлари томонидан ҳайдалиб, нарсалари олиб қўйилаяпти. Қани адолат?" ****************************************************************************** Резюме "Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар... Читать дальше...

"Газ муаммосининг яна бир қурбони..."

Озодлик Радиоси 

ҒИЖДУВОН. "Сизга ёзишимдан мақсад, 15 январь куни қишлоғимизда мудҳиш воқеа содир бўлди. Мен Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманидаги Улфатбиби ҚФЙда яшайман. Қишлоғимизда 2005 йилдан буён газ муаммо бўлиб келмоқда. Қишлоқда газ босими жуда паст ва гоҳида умуман йўқ. Деярли ҳамма одамлар уйида электр билан ишлайдиган вентилятор ўрнатган. Бу мослама қувурда газ бўлмаса, газни тортиб беради. Хуллас, вентиляторни ёқиб, печкадаги горелкани суғуриб олиб, ҳар дақиқа гугурт чақиб текшириб турасиз. Агар газ келса, ёқасиз. Читать дальше...

"Газ баллон нархи 3 миллион сўмга чиқди"

Озодлик Радиоси 

ФАРҒОНА. "1 февралдан бошлаб Фарғона вилоятида капрон газ баллонига газ қуймас экан. Баллоннинг нархи 3 000 000 сўмга чиқиб кетди. Минглаб ҳайдовчи ишсиз қолади. Ёрдам беринглар. Вазирлар қарор чиқаришдан олдин балонни нархини тушириб берсин. Яхшиям баллон ўзимизда чиқади". ****************************************************************************** Резюме "Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Читать дальше...

"Болаларимизни айблаганларга кўрсатинглар. Ўйнагани келмайди бу ерга" (ВИДЕО)

Озодлик Радиоси 

МОСКВА. "Ойига 25 минг рублга ишлаётган ўзбекнинг ўғлони. Бу йигитни панада туриб тасвирга олдим. Бир этажда тураман. Болаларимизни айблаганларга кўрсатинглар. Ўйнагани келмайди бу ерга. Бу йигит 25 минг рублга кечгача тинмай ишлаяпти". ****************************************************************************** Резюме "Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Читать дальше...


Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Ролан Гаррос

Семнадцатилетняя Андреева впервые сыграет в полуфинале турнира Большого шлема






Москвичам дали разрешение купаться на семи пляжах: список мест

Видеофантазия: Город 312 - Останусь Ремикс

Российским клубам предложен нидерландский вратарь

В аэропорту Владивостока задерживается пять рейсов