Мы в Telegram
Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Март
2018

Новости за 11.03.2018

CАМАРҚАНД – "Ёмғир ёғса, юрагимизни ваҳм босади"

Озодлик Радиоси 

ИШТИХОН. "Cамарқанд вилояти Иштихон туманидан мактуб йўлламоқдамиз. Ёмғир, қор ёғса, юрагимизни ваҳм босади. Гап шундаки, ёғингарчиликда туманимиз кўчалари лойга беланади. Асфальт йўл ҳақида фақат орзу қилиш мумкин. Мутасаддилар аҳолига шароит қилишга имкон топа олмаган экан, ҳеч бўлмаса йўлларга тошми, шағалми ётқизсин..." ****************************************************************************** Резюме "Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Читать дальше...

ХОРАЗМ – "Чироқ ҳадеб ўчаверганидан дастгоҳларимиз яроқсиз ҳолга келмоқда"

Озодлик Радиоси 

ХОНҚА. "Хоразм вилояти Хонқа туманидан ёзмоқдаман. Тадбиркорлик билан шуғулланаман. Электр энергияси узилишларидан безор бўлиб кетдим. Бир соат ичида неча бор ўчиришади. Ишчилар келиб, энди иш бошлаганида чироқ ўчади. Соатлаб бекор ўтиришади. Аллақанча вақт ўтгач, чироқ ёнади, ишлаб-ишламасдан яна ўчади. Ишимиз умуман унмаяпти. Лекин ишчилар корхонага келганидан кейин ойлик беришга мажбурмиз. Қолаверса, чироқ ҳадеб ўчаверганидан станокларимиз куйиб яроқсиз ҳолга келмоқда. Бу кетишда касодга учрашимиз аниқ. Читать дальше...

Россияда Путин товушдан тез учади, деб мақтаган "Кинжал" ракетаси синовдан ўтказилди

Озодлик Радиоси 

Россия Мудофаа вазирлиги товуш тезлигиданда тез ҳаракатланувчи "Кинжал" (Ҳанжар) ракетаси синовдан ўтказилганини маълум қилди. Хабарда айтилишича, Жанубий ҳарбий округда учирилган МиГ-31 қирувчи самолёти экипажи белгиланган минтақада "Кинжал" ракетаси синовини муваффақиятли тарзда ўтказган. Шу ой бошида президент Путин ушбу ракетани товуш тезлигидан 10 маротаба тез учади, деб мақтаган эди. Шунингдек бу ракета, Путиннинг айтишича, ядро қуролини 2 километрдан ошиқ масофага таший олади. 2018 йил... Читать дальше...

АНДИЖОН – "Эсиз, бир пайтлар обод ерлар бугун хароб…"

Озодлик Радиоси 

АНДИЖОН. "Андижон тумани Храбек қишлоғидан ёзмоқдаман. Бир пайтлар колхозга қарашли бўлган обод шийпоннинг бугун аҳволини кўриб, тўғриси, ичим ачийди. Андижонсой бўйида жойлашган шийпон бир пайтлар роса гавжум бўларди. Ҳозир-чи? Cуратга эътибор беринг, бир четда товуқхона қурилган. Тандир ёнидаги кулбанинг номи эса "ошхона". Бир замонлар одамлар дам олиб, аския айтиб ўтирадиган жойдан ҳозир ҳатто кундузи ҳам ёлғиз ўтишга қўрқасиз. Ён томондаги эса кўзбўямачилик, раҳбарларни алдаш учун тикланган омонат "иссиқхона". Читать дальше...

CАМАРҚАНД – "Бозордаги озорлар"

Озодлик Радиоси 

ПАХТАЧИ. "Самарқанд вилояти Пахтачи тумани Султонобод жамоа хўжалигидаги марказий бозор аянчли аҳволда. Ёғингарчилик кунларида бозорда юриб бўлмайди. Харидорлар ҳам, сотувчилар ҳам қийналиб кетди. Патта пулини кечиктирмай йиғиб олишади, аммо шароит қилишга келганда маблағ топилмайди". ****************************************************************************** Резюме "Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз... Читать дальше...

ЖИЗЗАХ – "Катта шифохона атрофини ахлат босиб ётибди" (ВИДЕО)

Озодлик Радиоси 

ФОРИШ. "Жиззах вилояти Фориш туманидаги энг катта шифохонанинг атрофини ахлат босиб кетган. Ахлат тоғлари яқинида аҳоли уйлари ҳам бор. Касалхонадан чиққан ахлатлар махсус жойга эмас, шу ерга ташланади. Аҳоли яшайдиган ҳудудда, боз устига, шифохона ёнида ахлатхона бўлиши ақлга сиғмайдиган ҳолат. Хавфли касалликлар тарқалиши муқаррар, ахир!" ****************************************************************************** Резюме "Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Читать дальше...

КУН КУЛГИСИ…

Hordiq.uz 

* * *   — Пулинг қанча кўп бўлса, қарилигингни сен билан баҳам кўриш истагида куйиб-ёнадиган аёллар ҳам шунча кўп бўлади. (Бойваччанинг ҳасратидан)   * * *   Эркак донодан сўради: — Ўзимнинг камчилик-нуқсонларимни тез илғаб олишнинг йўли борми? Доно жавоб қилди: — Ҳа, бўтам, бор. Бир марта хотинингизнинг камчилигини юзига айтиб кўринг, […]



Энди Си Жинпинг Хитойни умрбод бошқариши мумкин

Zamin.uz 

Хитойнинг олий қонунчилик органи (Бутунхитой халқ вакиллари йиғини) сессиясида депутатлар мамлакат Конституциясига киритилган тузатишни тасдиқлашди. Асосий қомусдан ХХР раиси ва унинг ўринбосари лавозими муддати бўйича чеклов ҳақидаги банд олиб ташланди, деб ёзади Кун нашри.

Депутатларнинг деярли барчаси чекловнинг бекор қилиниши учун овоз беришган. Фақат икки нафар депутат қарши бўлган, уч киши бетараф қолган, бир бюллетен ҳақиқий деб топилмаган. Янги таҳрирдаги Конституцияни жами 2858 киши маъқуллаган. Читать дальше...

Хитойда республика раҳбарлигига 2 муддатлик чеклов бекор қилинди

Озодлик Радиоси 

Хитой халқ республикаси (ХХР) парламенти мамлакат конституциясига ХХР раиси ва унинг ўринбосари лавозими учун 2 муддатлик чекловни бекор қилувчи ўзгартиш киритишни маъқуллади. Хитойнинг турли минтақаларидан йиғилган 3 минг вакил иштирокидаги сессия 11 март куни маъқуллаган бу ўзгартиш республиканинг ҳозирги раиси - 2013 йилдан бери бу лавозимда ўтирган Си Цзинпинга истаганича ҳокимиятда қолиш ваколатини берди. Бунга қадар Хитой Конституциясида ХХР раислиги учун 2 муддатлик чеклов белгиланган эди. Читать дальше...

В Ташкенте открывается новое МРЭО

UzNews.uz (ru) 

Новое межрайонное регистрационно-экзаменационное отделение УБДД в "УзБум" будет обслуживать жителей Мирзо-Улугбекского района.

Самарқандда футбол фирибгарлари устидан жиноят иши очилди

Zamin.uz 

Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан 2018 йилнинг 15 январида Самарқанд вилоят мини-футбол ассоциацияси қошидаги «Нафис» мини-футбол клуби мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми «г» банди (мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан содир этилган жиноят) ва 228-моддаси 1-қисми (Давлат проба тамғаларини тайёрлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда «Xabar.uz» хабар қилди.

Мазкур... Читать дальше...

Россия ТИВ матбуот котиби Захарова депутат Слуцкийни шилқимликда айблади

Озодлик Радиоси 

Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибаси Мария Захарова депутат Леонид Слуцкийни шилқимликда айблаган сўнгги аёл бўлди. Захарова 10 март куни, “Леонид ресторанда менга жуда ноқулай сўзларни гапира бошлади”, деб айтди. – Мен ўша ердаги одамлардан ҳайрон бўлдим... ўша пайтда лом-мим дейишмади, менинг ёнимни ҳам олишмади, – деди у Россиянинг НТВ телеканалига. Айтишича, кўнгилсиз воқеа беш йил олдин содир бўлган, у пайтда у "машҳур эмас эди”. Захарова депутатни шилқимликда ошкора айблаган уч журналист аёл қаторига қўшилди. Читать дальше...

Тошкентда кучли шамол сабаб дарахт автомашинани босиб қолди (фото)

Zamin.uz 

Кеча, 10 март куни Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарув хизматига фуқаро М.Ибрагимова томонидан Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, «Боғистон» маҳалласида дарахт қулаб тушиб, 2 та енгил автомашинани босиб қолгани, шунингдек, газ қувурига шикаст етказгани бўйича мурожаат келиб тушди.

Маълумот олинганидан сўнг навбатчи смена қутқарувчилари Д.Нурметов, Х.Шонусратов, А.Абидов, М.Кайбуллаев ва С.Абдухалилов зудлик билан воқеа содир бўлган жойга етиб боришди.

ФВВ ахборот хизматининг хабарига кўра... Читать дальше...

РАҚҚОСА… (9-қисм)

Hordiq.uz 

* * *   Манзура шу тобда ўзини умуман идора эта олмасди. Аммасининг юлқиниб, унинг қўлларидан халос бўлишга уриниши баттар ғашини келтирар, Бозоргулнинг томоғини тобора қаттиқроқ сиқувга оларди. Атрофдаги аёллар, эркаклар тек қотиб туришарди. Ҳеч ким орага тушишни, амма-жиянларни айириб қўйишни хоҳламасди. Улар текин томоша пайдо бўлганидан мамнун эдилар. Хайрият, қўриқчи йигитлар ўртага […]

«Машиналар қўзғолони» оқибатлари (видео)

Zamin.uz 

Тармоқда Апокалипсисдан кейинги ҳолат акс этган видео оммалашмоқда, деб ёзади «Дарё».

Видеода SpotMini роботлари томонидан босиб олинган дунё акс этган. Сайёра Boston Dynamic техникаси яшайдиган ва ҳар қандай ҳаёт белгиларидан маҳрум бўлган чўлга ўхшайди.

Роботларга қарши чиқаётган ягона куч табиат бўлиб, роликнинг сўнгида кучли шамол SpotMini роботларини учириб кетаётганини кўриш мумкин.

Новости России
Москва

Яндекс, А.С. Пушкин, Святой Ленин ведут следствие. Настоящая сенсация! 225 лет А.С. Пушкину.


Диққат, велосипедда мунтазам сайр қилиш қариш жараёнини ортга суради!!!

Hordiq.uz 

Бирмингем университети ва Лондондаги қироллик коллежи олимлари биргаликда велосипед сайри доирасида алоҳида тадқиқотлар ўтказишди. Тадқиқотларда бир гуруҳ чекмайдиган, ичмайдиган эркаклар ва аёллар иштирок этишди. Иштирокчиларнинг ёши 55 дан 79 гача этиб белгиланди. Эркакларга 100 километр масофани велосипедда 6, 5 соат ичида босиб ўтиш вазифаси топширилди. Аёллар эса 60 километрни 5, 5 соатда босиб ўтишлари […]


Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Мария Шарапова

Превзойдет саму Шарапову? юная Мирра Андреева наступает на пятки звездам тенниса






«Ждём победы сборной России» — Булыкин

Юлия Пересильд, московский Театр на Таганке, ММОМА – участники 3-его фестиваля «Территория. Красноярск» раскрывают грани современного искусства

В Москве создадут первый в России центр компетенций станкоинструментальной промышленности

Freedom Holding Corp. назначил нового главного аналитика