Илҳом Мўминжонов: "Сўғдиёна" тўла ҳақли ғалабага эришди"
"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" (3:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ўз фикрларини билдирди.
"2:0 ҳисобида олдинда эдик, учрашув тугашига 15 дақиқа қолганида "Сўғдиёна" иродали ғалабага эришди. Улар бунга тўла ҳақли эдилар. Чунки бизнинг футболчилар баҳс сўнггида буткул консентрацияни йўқотишди ва кетма-кет голлар ўтказиб юбордик.
Биринчи таймда чиройли ўйнадик деб ўйламайман. Шунчаки иккита вазиятдан иккита гол урдик. Биринчи таймдаёқ 3та гол ўтказиб юборишимиз керак эди. Читать дальше...