ЯНГИ БОЙГА ДИЛ ҲАСРАТИ… (Ярми ҳазил, ярми чин)
Чопонингга қўнган чангни кўролсам ҳам, Қолганлардан қуюқроқ ҳол сўролсам ҳам, Ғазабингни ёмон тушга буролсам ҳам, Сенга ҳе-еч дўст бўлолмадим, жон жўражон. Бойсан дедим, бойлар томон чопавердинг, Нақ энаси ўпмаганин ўпавердинг, Иккиюзламачидан дўст топавердинг, Сенга ҳе-еч дўст бўлолмадим, жон жўражон. У мен эмас, ўзгага ҳам мослашадир, Ўзга ила ўзга тилда сўзлашадир, Кейин сен-ла муштлаб-муштлаб муштлашадир, […]