Анвар Солиев: «Юксак мақсадли жамоа шундай ўйинларни ютиши шарт»
Суперлига 24-тури доирасидаги “Навбаҳор” – “Металлург” (0:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” спорт директори Анвар Солиев иштирок этиб, ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.