Қидирувдаги «Мачетели безори» каравот остида яшириниб ётган жойида қўлга олинди (видео)
Бугун, 27 сентябрь куни, соат 15:30 атрофида Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида бир ярим ой аввал юз берган воқеа бўйича гумонланувчи ҳисобланган Шоҳрух Жўраев Қобил ўғли қўлга олинган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, гумонланувчи қариндошларидан бирининг уйидан топилган. У қўлга олинган вақтида каравот остида яшириниб ётган эди.
«Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, кўрсатилган қаршиликка қарамай, Жўраев Шоҳрух Қобил ўғли қўлга олинди», — дейилган хабарда. Читать дальше...