ҚОРА ҚИСМАТНИНГ ҚУЛИ… (58-қисм. Учинчи фасл. Воқеалар реал ҳаётдан олинган)
* * * Ўзим яшайдиган уйга яқин қолганда негадир таққа тўхтадим ва дарахтзор этагидаги анҳор бўйига бордим. Анҳорнинг шарқираб оқаётган сувига тикилганча тек қотдим. Шу заҳоти қулоқларим остида Шарифанинг шанғиллаган товуши жаранглай бошлади. Юрагим сиқилди. Армоннинг дағал ва ёқимсиз, совуқ арқонлари бўйнимдан бўғаётгандек, қалқий-қалқий уёқдан-буёққа юрган бўлдим. Шу баҳонада қайсар хаёлларни нари ҳайдагим […]