Ироқ сўнгги дақиқадаги гол эвазига Вьетнам устидан иродали ғалабага эришди
Осиё Кубоги-2019 мусобақасининг 1-туридан ўрин олган Ироқ ва Вьетнам терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Голларга бой бўлган баҳсда ироқликлар иродали ғалабани қўлга киритишди. Учрашувнинг 24-дақиқасида вьетнамликлар олдинга чиқиб олишди, Али Фаёз Аттийя ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. 35-дақиқада Ҳуссайн Али мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида Нгуен Конг Фионг яна шарқийосиёликларни олдинга олиб чиқди. 60-дақиқада Хуман Тариқ ҳисобни тенглаштирди. Читать дальше...