Саудиялик қиз бошпана берилгандан сўнг Канадага борди
Уйига қайтарилса, ўлдирилишини айтганидан сўнг бошпана берилган саудиялик 18 яшар қиз Канадага етиб борди. Раҳаф Муҳаммад ал-Қунун ижтимоий бошпана сўраб, тармоқларда кампания бошлагач, жаҳон жамоатчилиги эътиборини тортганди. Канада Ташқи ишлар вазири Кристия Фриленд 12 январда уни Торонто халқаро аэропортида кутиб олди. У Қувайтга сафар қилаётиб, оиласидан қочиб Бангкокка учганди. Ал-Қунун ватанига депортация қилинмаслиги учун Бангкокдаги меҳмонхонага қамалиб олиб, Твиттерга аҳволи ҳақида хабарларни жойлаганди. Читать дальше...